Реклама

Ичак яллиғланиши юрак хуружи хавфини оширади

CaseWesternReserve университети олимлари томонидан амалга оширилган 17,5 миллион нафар кишига тегишли тиббий маълумотларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, қондаги юқори даражадаги холестерин, қон босими ва чекиш каби зарарли омилларга боғлиқ бўлмаган ҳолда ичак яллиғланиши билан оғриган шахсларда юрак хуружи хавфи юқори бўлар экан.

Тадқиқот натижаларидан шу нарса маълум бўлдики, ушбу дардга юрак хасталиклари хавфини келтириб чиқарувчи мустақил омил сифатида қараш лозим. Бундай касалликлар сирасига Крон хасталиги ва ярали колит каби иккита сурункали яллиғланиш ҳолати киритилади.

Тадқиқот иштирокчиси Муҳаммад Панхварнинг қайд этишича 18 ёшдан 23 ёшгача бўлган ёшларда бундай хавф бошқаларга нисбатан анча кўп учрайди. Бу ёшдаги беморларда юрак хуружи ичак яллиғланиши билан оғримаган тенгдошларига нисбатан 9 марта юқори.

АҚШнинг 26 та соғлиқни сақлаш умуммиллий тизимлари маълумотлари таҳлил қилиниб, қиёсланганда ичак яллиғланиши билан оғриган шахсларда юрак хуружи икки марта кўп учраган. Ёш, жинс ва юрак хуружини келтириб чиқарувчи анъанавий омиллар ҳисобга олинганда эса бу кўрсаткич 23 фоизга юқорилиги маълум бўлган. Шунингдек, бундай ҳолат 40 ёшгача бўлган аёлларда эркакларга нисбатан кўплиги ҳам қайд этилган. Бу ёшдан кейин эса касаллик хавфи аёл ва эркакларда бир хил бўлган.

Яна ўқинг:  Ўз боламизни ўзимиз асрайлик!
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: