Реклама

Ҳомиладорлар нега фақат ўзимизнинг маҳсулотларни тановул қилиши керак?

Бугун дунё олимларини янги туғилган чақалоқлар ўртасидаги касалликлар 5 мартага, овқатга нисбатан аллергия 10 мартага, туғма нуқсон билан туғилиш 2 марта ошиб бораётгани ташвишга солмоқда.

Кейинги ўн йилда ҳомиладор аёлларнинг 16,8-20 фоизида патологик семириш қайд қилинган бўлса, улар қайта туққанларида бу кўрсаткич яна икки мартага кўпайган.

Олимлар ҳомиладорликда учрайдиган бу ўзгаришларга кўпроқ экологик омилларни сабаб қилиб кўрсатишади. Бу омилларга юртимизга четдан кириб келаётган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳам киради, деган фикрдамиз.

Тўғри, аҳоли сони, миграцияси ва озиқ-овқатларга бўлган эҳтиёжнинг ўсиши маҳсулотларнинг импорт қилиниши ҳажми ошишига олиб келади. Аммо мавжуд муҳитда етиштирилган маҳсулотларга мослашган одамнинг физиологик хусусияти, иммун тизими четдан келтирилган озиқ-овқатларга тезда мослаша олмайди. Айниқса, ҳомиладор онанинг организми турли ўзгаришларга учрайди. Бироқ, эмбрион ва ҳомиланинг ўзгара олмаганлиги оқибатида турли касалликлар пайдо бўлади. Маҳсулотларнинг ҳомиладор аёл организмига ва унинг ҳомиласига таъсири етарлича ўрганилмаяпти. Аксарият давлатлардаги сармоядорлар касалликларнинг асл сабабини излаш ўрнига янгидан-янги дори-дармонларни яратиш ва уни ишлаб чиқаришга катта маблағ сарфлашмоқда.

Самарқанд давлат тиббиёт институтининг олимлари МДҲ давлатлари ичида биринчилардан бўлиб ана шу муаммо ечими устида бош қотирмоқда. Яъни, улар “Ҳомиладор аёлларда вирусли гепатитларга ташхис қўйиш ва уни даволаш стандартлари” устида иш олиб бормоқда. Мазкур инновацион ғояда маҳаллий иқлим шароитида етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш она ва бола соғлиғига ижобий таъсир қилиши исботлаб берилди.

Ҳомиладор аёлларга кўпроқ мева-сабзавотлар ва кимёвий аралашмалар қўшилмаган озиқ-овқатлардан истеъмол қилишнинг тавсия этилиши мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган амалий ҳаракатларга уйғундир.

 

Абсамат ОСЛАНОВ,

Самарқанд давлат тиббиёт институти ассистенти

Яна ўқинг:  КОФЕ – 2-ТУР ҚАНДЛИ ДИАБЕТНИНГ ОЛДИНИ ОЛАДИ
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: