ГУРУЧ – ҲАМ ОЗУҚА ҲАМ ДАВО

Бошқа бошоқли ўсимликлар қатори гуруч ҳам Ер юзида тахминан ўн минг йиллар илгари баҳайбат музликлар эригандан кейин ҳозирги Ҳиндистон, Таиланд ва Хитой мамлакатлари жойлашган ерларда пайдо бўлган. Шундан бери дунё аҳолисининг тўртдан уч қисми учун гуруч дони озиқ-овқат сифатида ишлатиб келинмоқда.

Гуручнинг ватани Осиё, аниқроғи Таиланд ҳамда Вьетнам ҳисобланади. Жанубий Осиёда кўп сув ҳамда йил бўйи иссиқ ҳаво талаб этадиган гуруч нави, Хитой, Корея ва Япония мамлакатларида эса совуққа чидамли, кам сув талаб этадиган навлари етиштирилган.

Сувда етиштириладиган шолининг етилишига яқин сувнинг баландлиги 13 см. атрофида бўлиши шарт. Бир туп ўсимлик поясида 100дан 200 донагача донлар етилади. 100 гр. хом гуруч таркибида 4,1 г оқсил моддаси мавжуд.

Гуруч оқ, сариқ, қизил, қўнғир ҳаттоки қора рангларда бўлади. Қора ранг­даги гуруч ёввойи тур ҳисобланиб таркибида фойдали моддалар кўп бўлади. Ундан таом тайёрлаганда бошқа гуручларга нисбатан қаттиқ бўлгани учун 40-45 дақиқа вақт керак бўлади. Қўнғир рангли ёки қипиғидан тозаланмаган гуруч бош мия фаолияти учун зарур фолий кислотаси ҳамда онкологик ва юрак қон-томир касалликларини олдини олишга хизмат қиладиган ёғ моддасига бой.

Хитой, Австралия, Жанубий ҳамда Шимолий Америкада етиштириладиган чўзинчоқ кўринишдаги гуруч 15 дақиқада пишади ва кўп сув талаб этмаслиги билан бошқа навлардан ажралиб туради. У ёпишқоқ бўлмаганлиги боис турли таом ва салатларда гарнир сифатида қўл келади. Бу гуручдан тайёрланган ош ҳам албатта хушхўр бўлади. Фақат сабзи билан ёғни аямасангиз бас.

Ўртача катталикдаги донли гуруч нисбатан юмшоқ бўлиб, сал ёпишқоқлик хусусиятига эга. Думалоқ кўринишли оқ рангли гуруч эса тез пишиш хусусиятига эга бўлгани учун ундан бўтқа, ширинликлар, Корея таоми — суши тайёрлаш мумкин.

Фойдаси

Гуруч оқилона овқатланувчи ҳамда фаол ҳаёт кечирувчилар учун ажойиб озуқа ҳисобланади. Унинг таркибида 78 фоизгача углеводлар мавжуд бўлиб, тиамин-В1, рибофлавин-В2, ниацин-Вз, В6, Е витаминларига бой. Углеводлар инсон организмидаги энергияни сақлаган ҳолда ортиқча ёғ ва қанд моддасини ҳамда асаб тизими фаолиятини меъёрлаштиришга ёрдам беради. Калий моддасига бойлиги боис организмга бош­қа маҳсулотлар билан тушадиган туз миқдорини меъёрлаштиради. Шунингдек, фосфор, рух, темир, кальций ҳамда йод моддаларининг организмда модда алмашинувини меъёрлаштиришда, тишларнинг мустаҳкам бўлиши, бош мия фаолиятини бошқаришдаги аҳамияти ниҳоятда катта. У оқсилларни организмга сўрилишини тезлаштиради.

Яна ўқинг:  Нега бола тунда пешоб тута олмайди?

Гуруч таркибида умуман туз бўлмаганлиги сабабли уни юрак қон-томир, буйрак етишмовчилиги касалликлари бор бўлган ҳамда ортиқча вазндан қутулишни истаган кишиларга ҳам озуқа сифатида тавсия этилади.

Гуруч ҲаҚида ҚизиҚарли маълумотлар:

. Инсон 7-8 минг йил илгари гуруч етиштиришни бошлаган.

. Ҳар йили Ер юзида 500 миллион тонна гуруч етиштирилади.

. Бир килограмм гуруч етиштириш учун 5000 литр сув сарфлаш керак бўлади.

. Шимолий Америкада шоли самолётлар ёрдамида, Осиёнинг баъзи жойларида эса қўл билан экилади.

. Бошқа бошоқли ўсимликларга нисбатан гуруч таркибида калий ва фосфор, углеводлар, витаминлар ва минерал моддалар кўп.

. Шоли – ягона сувда ўсадиган асосий бошоқли ўсимлик.

. Toyota – япон автомобили “ҳосилдор гуруч даласи” маъносини беради.

. Қайнатилган илиқ гуруч сувида дурлар ювилса, рангги оқ ва жозибали даражада ялтироқ бўлади.

ТАВСИЯЛАР:

Гепатит (сариқ) касаллигида фақат гуруч билан сариёғ ейилади.

Қандли диабет касаллигида қора ловиядан 250 г, ошқовоқдан 250 г, гуручдан 150 г олиб қайнатиб умоч қилиб ичилади.

Тери касаллигида гуруч унини қовун суви билан аралаштириб суртсангиз, бадандаги оқ доғлардан қутуласиз.

Чечак касаллиги етилганда ва уни қуритишга киришилганда, чечак тошган беморни гуруч, тариқ ёки арпа унларининг устига ётқизиш фойдалидир.

ТАОМ ТАЙЁРЛАШ:

Жиғилдон қайнашини даволашда мастава ҳам муҳим аҳамиятга эга. Тайёрлаш: гуручни илиқ сувда ювиб, 5-6 соат мобайнида ивитиб қўйилади. Сўнгра мантиқозон патнисига дока ёпилиб, устига гуручни ёйиб, юмшагунга қадар буғланиб пиширилади. Аввал ажратиб қўйилган зардобни қозонга солиб, устига пиёз, сабзи, ҳамда ёғли гўштдан тайёрланган қийма солиниб, маълум вақт мобайнида қайнатилади. Сўнгра пишган гуручни қўшиб яна бир оз қайнатилади. Ёз пайтларида зардобнинг ҳар бир литрига 1 ош қошиқдан асал солиб қайнатилади ва шишаларга қуйилиб, салқин жойда сақланади. Кейин яхна ичимлик сифатида ичилади.

Олимларнинг фикрига кўра, “мастава” гуруч, гилос катталигида тўғралган гўшт, пиёз ва сабзини қатиқ зардобига солиб тайёрланган. Ҳақиқий мастава ана шу бўлган. Бу таомни табиблар меъда-ичак тизими буйрак ва бошқа касалликларда доимий пар­ҳез таом сифатида тавсия қилишган.

Ток оши керакли масаллиқлар: 1кг гуруч, 500 г қўй гўшти, 500 г сабзи, 4-5 бош пиёз, туз ва зираворлар таъбга кўра олинади. Ҳар порциясига 12-15 донадан коваток ҳисобига 60-70 дона ток барги керак бўлади.

Яна ўқинг:  Касалланган тишлар саратон ривожланишига сабаб бўлиши мумкин

Муҳаббат ХЎЖАМУРОДОВА тайёрлади.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: