Гўзаллик ва саломатлик учун 7 сабаб

Гўзаллик доимий равишда қилинадиган пардозга боғлиқ деб ўйласангиз янглишасиз. Биласизми, саломатлигингиз ва ташқи кўринишингиз Сиз тасаввур қилмаган 7 сабабга бевосита алоқадор. Улар билан танишинг.

Тез-тез табассум қилинг

Олимларнинг қайд этишича, ҳазил мутойибага мойил инсонлар бошқаларга нисбатан узоқ умр кўради. Кулги тушкунликни бартараф қилиб қариш жараёнини секинлаштиради.

Милк ва тиш хасталиклари

Милк ва тишлар саломатлигига доимо эътиборли бўлинг. Милк касалликлари инсоннинг юрак-қон томир хасталикларининг келиб чиқиши билан бевосита алоқадор.

Очиқ ҳавода сайр

Ярим соат кўчада сайр қилиш яхши, дўстлар билан айланиш ундан ҳам яхши! Бу нафақат соқлик учун, балки дўстлар билан яхши алоқа ўрнатиш, иммунитетни ошириш ва руҳий тушкунлик билан курашиш учун жуда фойдали.

 Ранглитерапия

Парҳез жараёнида рангли маҳсулотлар қанча кўп бўлса, шунча яхши. Турли рангдаги сарҳил мева ва сабзавотлар организмни антиоксидантлар билан таъминлайди. Шундай экан, нонушта, тушлик ва кечки овқат вақтида турли рангдаги маҳсулотларни истеъмол қилинг!

 Сиз учун энг мақбул вазн

Исталган ёшда хшбичимлик инсоннинг ўзига бўлган ишончини орттириб,Э қариш жараёнини секинлаштиришга кўмсак беради. Ортиқча вазн қон босимига сабаб бўлади, бу эса қариш жараёнига сабаб бўлувчи асосий восита саналади.

 Яхши муносабат

Меҳрибон ва оқкўнгил инсонлар ҳаётдаги муаммоларни писанд қилишмайди. Уларда соғлиқ билан боғлиқ муаммолар, руҳий тушкунлик ҳолатлари кузатилмайди. Шу сабаб доимо инсонлар билан киришимли бўлиб, дўстона муносабатни сақлашга ҳаракат қилинг.

 Уйқу давомийлиги

Уйқу учун энг муносиб муддат – 7-8 соат. Сурункали уйқусизлик ортиқча вазннинг йиғилиши, қандли диабет, юрак-қон томир касалликлари, организмда иммунитетнинг пасайишига сабаб бўлади.

 

Хуршида Ҳусенова

Яна ўқинг:  Танангизда сезувчанлик ортиб кетдими?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: