Гўдакнинг меъда-ичак тизими бузилса… ёхуд чақалоқлар дисбиози қандай касаллик?

Даволаш

Ичак дисбиозида энг яхши даво гўдак учун она сути ҳисобланади. Чақалоқни эмизишнинг иложи бўлмаган ҳолларда пре ёки пробиотиклари бор қўшимчалар берилади.

  1. “Семфер бифидус” – лактозали ва “Омнео”, “Мамекс” номли аралашмалари пробиотикли ҳисобланади.
  2. Пробиотикли аралашмаларга эса “Лактофидус” бифидобактериялар билан бойитилган ҳамда “НАН” нордон қатиқли – бифидобактерия ва нордон сутли стрептококк билан бойитилган маҳсулотлар киради.

Дисбактериозда дори воситалари билан даволаш икки босқичда ўтказилади:

1-босқич. Микроб деконтаминацияси ингичка ичакда бактерия ўсиши юқори бўлганда, шартли – патоген (зарарли) флора аниқланганда ўтказилади. Маҳаллий таъсир қилувчи, облигат (асосий) фойдали микрофлорага таъсир қилмайдиган дори воситалари танланади.

Беморда ичакдан ташқари яна бошқа хасталик ўчоқлари бўлганда, флора сезгирлигига кўра антибиотикли даво курси амалга оширилади.

Кандидозда замбуруғларга қарши дори воситалари қўлланилади.

Ушбу даво муолажаси 1-босқичда 5-7 кун давом этади.

Дисбиознинг 1-даражасида клиник белгилар бўлмаганда антибиотиклар қўлланилмайди.

2-Босқич. Ичак микрофлорасини меъёрга келтиришда пробиотиклар қўлланилади (ичакдаги нормал флорани сақлайдиган дори воситалари), биотерапевтик дори воситалари сифатида ишлатиладиган микроорганизмлар ҳам ичак микрафлораси фаолиятига ижобий таъсир этади.

Пробиотикларнинг таъсир механизми:

– ичак флорасини ўсишини таъминлайди,

– адгезия рецепторларига конкурент таъсирни оширади,

– иммун тизимини кучайтиради.

Шундай қилиб эмизикли оналар ҳам гўдаклари соғлом бўлиши учун сифатли, тўйимли ҳамда тўғри овқатлансалар мақсадга мувофиқ бўлади. Яна улар чақалоқ хасталаниб қолган ҳолатларда болалар шифокорига ўз вақтида мурожаат этишларини тавсия этамиз. Зеро, хоҳ у эмизикли она, хоҳ у янги туғилган чақалоқ бўлсин беморлик ҳолатида ўзбошимчалик билан уйда даволаниш ёки атрофдагиларнинг “беминнат маслаҳатлари”га амал қилиш ёмон оқибатларга олиб келади.

                 Давоми, боши ўтган сонда.

 

 Дилфуза ТУРДИЕВА,

ТошВМОИ “Неонатология” кафедраси доценти

Яна ўқинг:  Яна бир спорт мактаби фойдаланишга топширилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: