ГИЁҲЛАР “ТИЛГА КИРГАНДА”

ёки дармондори кўкатлар хосияти

Менинг асли исмим “гули бинафша”. Тоғларда ва дарахтларнинг остида ўсаман. Менинг энг яхши навимни Эльбурс тоғларидан, дарёлар қирғоғидан топишингиз мумкин. Мен сафрони ҳайдайман. Хусусан, сафро меъда ва ичакларда тўпланиб қолганда яхши фойда қиламан. Чанқоқни ҳам қолдираман, қон босимини пасайтираман, кучли иситмани бартараф қиламан.

БИНАФША

Гулим уйқу келтиради, яллиғланишни тузатади, бош оғриғи, йўтални қолдиради, нафас олиш йўлини, томоқни юмшатади. Пешобнинг қизиши ва куйдириб чиқишини йўқотади. Мени пешоб тутилиш касалига, дифтерия (бўғма)га, болалар бош оғриғига тавсия қиладилар. Икки грамм гулим совуқ сув билан бир неча кун ичилса, сафрони йўқотади. Гулимни туйиб, қандга аралаштириб ейилса, эски иситмани йўқотади. Бурнингизнинг ичи доимо қуриб юрса, гулимни қайнатиб, сувини тортинг, қутуласиз. Гулимни яллиғланган жойга, бош оғриғида боғланса даф қилади. Бундан ташқари, у кўз шамоллашига, пайни юмшатишга, сафродан қўтир бўлишга ва қичимага қарши боғланса фойдалидир.

ЯСМИF

Мен маданий ҳамда ёввойи ҳолда ўсаман. Сиз ош ва шўрваларга солиб, истеъмол этадиган хилим маданийлаштирилган турим ҳисобланади. Мени ҳазм қилиш бошқа хилларимга нисбатан осонроқдир. Фосфор моддаси сероб бўлгани учун суякни бақувват қиламан. Баргим ва танам ҳайвонлар учун озиқ ҳисобланади. Менинг уним юмшатувчи ҳисобланади ва тери яллиғланишини тузатишда яхши таъсир кўрсатади.

Донимда А, В витаминлари бўлиб, озроқ С витамини ҳам бор. Таркибида темир, кальций, ҳаммадан кўпроқ фосфор бор, пўстим юмшатувчи, мағзим қабзият қилувчидир. Машҳур шоир ва олим Абу ало ал-Маарий мендан гўшт ўрнида фойдаланган ҳамда “гўшт-гиёҳ” деб ном берган.

Менинг пўстим иссиғдир, қайнатилса унинг суви юмшатувчи ҳисобланади, тери йиринглашининг олдини олади. Бодом ёғи билан қилинган овқатга мени қўшиб есангиз ҳеч қачон иситма чиқмайди. Пиширилганимни сирка билан қўшиб ейилса, меъда фаолиятини яхшилайман. Сувда пишириб есангиз, нафас йўлини юмшатаман ва йўтални тўхтатаман. Сувим билан оғизни чайқаш оғиз яллиғланишини ва дифтерия (бўғма) касалини йўқ қилади. Донимдан 30 та олиб, пўстини тушириб есангиз, бузилган меъда фаолиятини изга солади.

Асал билан аралаштириб, чуқур захмларга боғланса ёки гул ёғи билан қўшиб, шамоллаган кўзга суркасангиз тузатади. Товуқ тухумига қўшиб, совуқ урган оёқ, қўл ва юзларга суркалса фойдалидир. Мени пишириб карам барги билан сут тўпланиб қолиши натижасида яллиғланган она кўкраги (маститда) боғланса наф қиламан. Мени пишириб, қовун уруғи билан бирга юзга сурилса, рангу рухсорни очаман, юз сариғлигини бартараф қиламан. Мени куйдириб, кулимни қўшиш билан ясалган паста тишни яхши оқартиради. Мендан кўп истеъмол қилинса, айниқса, ёввойи навимдан, қонни қуюқлаштиради, одамнинг паришон ва қўрқинчли тушлар кўришига сабаб бўлади.

Яна ўқинг:  Ҳар дарднинг шифоси бор

Мени имкони борича, сирка ёки таркибида қанд бўлган хурмо ва майиз каби мевалар билан қўшиб енг. Ҳеч қачон шўр нарса ва балиқ билан ея кўрманг.

Майна ҲАСАНОВА тайёрлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: