Фарзандингиз йўталса…

Бола юқори нафас йўллари яллиғланганда, грипп, ЎРВИ – ўткир респиратор вирусли инфекциялар билан оғриганда бурни битиб, нафас олиши қийинлашиб, ухлай олмаса уч томчи стерилланган ўсимлик ёғига уч томчи пиёз сувини аралаштириб бурнига томизинг. Агар боланинг тана ҳарорати кўтарилмаган бўлса, унинг аъзои баданига стерилланган ўсимлик ёғи суртиш керак. Стерилланган ўсимлик ёғини тайёрлаш учун эмалли кастрюлькага тўрт қават дока солинади. Сўнгра ярим литр банкага пахта ёғи солиб уни кастрюлька ичига жойлаштирасиз. Кейин банканинг бўғзига етмайдиган қилиб совуқ сув соласиз. Паст оловда банка аста-секин(45 дақиқа давомида) қайнайди. Ёғ тайёр бўлгач гўдакни бошидан оёғигача суртиб чиқасиз. Диққат! Ёғ илиқ ҳолда ва қўлни куйдирмайдиган бўлиши зарур. Ушбу муолажадан сўнг гўдак жуда кўп терлайди. Шунинг учун ота-она доимо эътиборли бўлиши лозим ҳамда боланинг танасини пахмоқ сочиқ билан артиб, кийимларини дарҳол алмаштириши даркор.

– болангиз йўталаётган бўлса, бир қошиқ олма қоқини майдалаб тўғраб, идишга солиб, устига бир стакан қайнаб турган сув қуйинг ва паст оловда 5 дақиқа қайнатиб, 30 дақиқа дамлаб қўйинг, кейин сузиб, унга бир ош қошиқ асал қўшинг. 1/3 стакандан ҳар куни 3 маҳал ичиринг.

– Бола тинмай қуруқ йўталаётган бўлса турпни қирғичда қириб, сувини сиқиб, 2-3 ош қошиқ асал билан аралаштиринг. Овқатланишдан 20 дақиқа олдин 2 ош қошиқдан ичиринг.

– Битта турпни ичини ўйинг ва бир ош қошиқ асал солиб, устига тоза салфетка қоғоз ёпиб 3-4 соат қўйиб қўйинг. Шунда асал эриб, турп сувига аралашади. Бу шарбат ҳам аввал айтилганидек ичилади.

– Турп билан сабзини қириб, сиқиб, 100 мл сувига 1-2ош қошиқ асал қўшиб аралаштириб, ҳар соатда болангизга ичириб туринг. Бу йўтални қолдирадиган энг яхши табиий дори воситаси ҳисобланади.

Саҳифани Сирожиддин ШОНАЗАРОВ тайёрлади

Яна ўқинг:  ПНЕВМОКОКК ИНФЕКЦИЯСИ ҲАҚИДА ОГОҲЛИК

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: