Энкопрез – бу дард бола руҳиятига боғлиқми?

Энкопрез – йўғон ичак патологияси билан боғлиқ хасталик. Тиббиётда мазкур хасталикнинг ёлғон (иккиламчи) ва ҳақиқий кўринишлари таснифланади. Бироқ, ҳар иккала ҳолатда ҳам бола таомномасига эътибор қаратиш лозим.

Айниқса, ич суриши билан кечадиган иккиламчи энкопрез билан оғриган болалар парҳезга амал қилишлари шарт. Таомнома қизил лавлаги, ўсимлик ёғи, сабзи, сметана (суюқ қаймоқ), барра карам, олма, киви, сут ва сут маҳсулотларидан иборат бўлиши, макарон, манний ёрмаси, гуруч эса имкон қадар истеъмол қилинмаслиги керак.

Энкопрез муолажасининг асосини бош мия қобиғининг метаболик жараёнларини яхшиловчи дори воситалари ташкил қилади. Даволаш чоралари қанча муддат ва қай тартибда олиб борилишини эса шифокор белгилайди. Унинг аломатлари кўпинча дисбактериозга хос бўлиб, муолажада ичаклар микрофлорасини меъёрлаштирувчи дори воситалари қўлланилади. Болада ахлат тутолмасликни даволашда уни келтириб чиқарган омил аниқланмас экан, ундаги кутилган натижага эришиш қийин кечиши мумкин. Шу билан бирга боланинг психоневрологик ҳолатини ҳам инобатга олиш даркор.

Айрим ҳолларда хасталик айнан асаб толаларининг зўриқиши сабабли ҳам келиб чиқади. Шифокорлар энкопрез муолажаси кутилган натижани бериши учун оилада соғлом муҳитни юзага келтириш, бола руҳиятига ижобий таъсир кўрсатувчи усулларни маслаҳат беришади.

Фарзандингиз салбий ўзгаришлардан ўз қобиғига тушиб қолмаслиги ва руҳан зўриқмаслиги лозим. Бунинг учун эса унга Сизнинг кўмагингиз керак бўлади. Агар болада иккиламчи энкопрез бўлса, йўғон ичакда ахлат қолиб кетмаслиги, вақти-вақти билан ичнинг бўшалишига аҳамият бериш керак.

 

Магина АРТИКОВА,

педиатр

Яна ўқинг:  Пиёда юришнинг 7 та фойдаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: