Дунёдаги энг фойдали маҳсулотлар

Европа диетологлар ва гастроэнтерологлар ассоциацияси экспертлари дунёдаги энг фойдали маҳсулотлар рўйхатини тузишди.

Бунда улар маҳсулотларнинг нафақат микроэлементларга бойлиги, балки организмда ҳазм бўлиш жараёни қанчалик яхши бўлишига ҳам алоҳида аҳамият қаратишди.

Хулосаларга кўра биринчи ўринни помидор эгаллади. Ушбу сабзавотни истеъмол қилиш гипертония (қон босимининг ортиши) ва глаукома хасталикларида фойдали саналади. Унинг таркибида кўп миқдорда фаол антиоксидантлар, ликопин ва калий мавжуд.

Таркиби турли тўқима, оқсил ва бир неча гуруҳ витаминларга бойлиги билан ажралиб турувчи сули ёрмаси иккинчи ўринни эгаллади. Ундан тайёрланган бўтқа қон босимини ошиб кетишига тўсқинлик қилади, ҳазм қилиш аъзоларини турли токсин (заҳар)лардан ҳимоялайди.

Киви меваси учинчи ўринга лойиқ деб топилди. Унинг таркибида кўп миқдорда А, С, Е витамини, омега-3 ёғ кислотаси мавжуд. У гипертония, ортиқча вазндан халос бўлиш, шунингдек, бўғимларни мустаҳкамлашда яхши самара беради.

Узумнинг қора нави организмни зарарли моддалардан тозалаш хусусиятига эгалиги сабаб, у бу рўйхатда тўртинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, у қон-томирлар учун ҳам фойдали бўлиб, тромблар ҳосил бўлишининг олдини олади.

Балиқ ва денгиз маҳсулотлари фойдалилик жиҳатидан бешинчи ўринга лойиқ деб топилди. Диетологлар ҳафтада 2-3 марта балиқ истеъмол қилишни тавсия этишади. Улар таркибидаги, ёғ, микроэлемент, витамин ва минераллар қон-томирлар фаолиятига ижобий таъсир ўтказади.

Навбатдаги ўринни брокколи эгаллади. У ётоқ шароитидаги беморлар, қариялар, болалар ва ҳомиладорлар учун жуда фойдали. Мазкур сабзавотни истеъмол қилиш жигар, юрак қон-томир, меъда-ичак фаолиятига ижобий таъсир этади. Асаб тизими ва моддалар алмашинуви билан алоқадор муаммоларда яхши самара беради.

Қондаги қанд миқдорини назорат қилиш хусусияти сабаб авокадо меваси еттинчи ўринга лойиқ деб топилди.

Товуқ тухуми кальцийга бойлиги ва қариш жараёнини секинлаштириш хусусияти сабаб мазкур рўйхатда саккизинчи ўринни эгаллади.

Саримсоқ ва зайтун мойи тўққизинчи ва ўнинчи ўринларга лойиқ деб топилди.

Васила ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Болаларда нега тез-тез бурун қонайди?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: