Дори қутингиз шайми?

Ҳар бир оилада дори қути бўлиши керак. Уни тайёр ҳолда ҳам харид қилиш ёки оила аъзоларининг ёши ҳамда саломатлигига қараб ҳар ким ўзи тайёрлаши мумкин. Хонадон дори қутичасида қуйидаги дорилар бўлиши шарт:

«Вишневский» ёки «Ихтиол» малҳами (йирингли яралар учун), ҳароратни тушурувчи ҳапдорилар, яъни ацетилсалицилат кислота (аспирин), парацетамол, йўтал қолдирувчи таблетка, ханталли қоғозлар (горчичник), валериана настойкаси, борний спирт, йод настойкаси, новшадил спирти, бинт, пахта, компресс қоғози, биринчи ёрдам учун боғлов пакети, лейкопластирь, ҳарорат ўлчаш учун термометр, пипетка (томизғич), тонометр ва фонендоскоп (қон босимини ўлчайдиган асбоб), но-шпа бўлиши лозим. Шунингдек бриллиант яшилининг 1 фоизли спиртли эритмаси, калий перманганат кукуни, валидол, нитроглицерин (юрак хуружида қўлланилади) бўлиши керак.

Дори қутида дорилар тартибли равишда сақланиши керак. Унда номаълум дориларни мутлақо сақламаслик лозим. Ҳар қайси шиша идиш ёки қутича устига ичидаги дорининг номи аниқ қилиб ёзиб қўйилиши зарур. Агар дорининг устида бундай ёзувлар бўлмаса уни ташлаб юбориш шарт. Шу билан бирга баъзи дориларнинг ёрлиғида кўрсатиб қўйилган сақлаш муддатига қатъий риоя қилиш зарур. Узоқ сақланиб қолган дориларни, айниқса суюқ дорилар (микстура, экстракт ва бошқалар)ни ишлатмаслик керак. Сабаби бундай махсус тайёрланувчи дориларнинг муддати узоғи билан 10 кунни ташкил этади.

Дорини ишлатишдан аввал унинг ёрлиғидаги кўрсатмаларни ўқиб, сўнг дорининг қачон тайёрланганлиги ва сақлаш муддатига эътибор бериш лозим. Ранги ва таъми ўзгариб қолган, яъни чўкма ҳосил бўлган, хира тортиб қолган дориларни ишлатмаслик керак. Ичиладиган суюқ дориларни суртма дорилардан алоҳида сақлаган маъ­қул. Барча дорилар болалар қўли етмайдиган қуруқ, салқин ва қоронғу жойда сақланиши лозим.

Дори қутидан ташқари уйда беморни парвариш қилиш учун керак бўладиган қу­йидаги буюмлар бўлиши керак. Грелка, муз халтачаси, эсмарх кружкаси (ҳуқна учун) медицина банкалари, резина жгут, кўк чироқли рефлектор, кўзни ювиш учун мўлжалланган стакан бўлиши лозим.

Наргиза Угламова

Яна ўқинг:  Чекишни ташламоқчимисиз? Ишонинг, бу қўлингиздан келади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: