Дармондорилар – фойданинг кони

“Витамин” деган сўз қулоғимизга тез-тез чалиниб туради. У лотинча “вита” – “ҳаёт” ва инглизча “амине” – “азотли бирикма” сўзларидан олинган.

В итаминни ўзбекчасига “дармондори” дейиш мумкин. У тирик организмлар, жумладан, одамнинг яшаши ва танада моддалар алмашинуви учун ниҳоятда зарур бўлган органик бирикмадир. Еяётган овқатимизда витамин етишмаса, гиповитаминоз, мутлақо бўлмаса, авитаминоз юзага келади.

Дармондориларнинг асосий манбаи ўсимликлардир. Витамин ҳосил бўлишида микроорганизмлар ҳам катта аҳамиятга эга. Ўсимликлар ўзлари учун ўзлари витамин ишлаб чиқара олади. Одам эса дармондориларнинг асосий қисмини озиқ-овқатлардан ўзлаштиради. Витамин етишмаслиги турли касалликларга сабаб бўлади. Масалан, А витамини етишмаслиги шабкўрликка олиб боради.

Ҳозир 15га яқин витамин тури аниқланган. Дастлаб дармондориларга алифбо ҳарфлари билан ном берилган. Кейинчалик уларнинг кимёвий тузилишига кўра халқаро стандартлашган номлар берилди.

Витаминлар сувда эрийдиган, ёғда эрийдиган ва витаминсимон бирикмаларга ажратилади. Ҳайвон ёғлари ва ўсимлик мойлари таркибида учрайдиган А, D, Е ва К каби ёғда эрийдиган айрим витаминлар танада ойлаб туриши мумкин.

Сувда эрийдиган С витамини ва B гуруҳ витаминлари яшил япроқлар, мевалар ва ёрмалар таркибида бўлади. Одам уларни ҳар куни қабул қилиши керак.

Фақатгина D ва K витаминларини одам танаси мустақил ишлаб чиқара олади. D витамини болаларда суяк ўсиши учун жуда зарур. Бу дармондорини қуёш тушиши таъсирида тери ишлаб чиқаради.

С витамини омма орасида “аскорбин кислотаси” сифатида машҳур. У танамизга инфекциялар билан курашишда ёрдам беради.

 

Орифжон Мадвалиев

тайёрлади.

Яна ўқинг:  Ёш истеъдодлар танлови

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: