Чекишдан ҳар йили қанча инсон ҳалок бўлаётгани эълон қилинди

Ҳар йили 7 миллиондан ортиқ одам тамаки истеъмоли билан боғлиқ хасталиклар туфайли оламдан ўтади. Чекиш билан боғлиқ йиллик иқтисодий йўқотишлар эса 1,4 триллион долларни ташкил этади. Бу ҳақда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботида айтилди.

Ҳисобот 31 май – Бутунжаҳон тамакисиз яшаш кунига мўлжаллаб чиқарилди.

«Ҳар йили тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида 7 млндан ортиқ инсон ҳалок бўлади. Ҳукуматлар ва оилаларнинг соғлиқни сақлаш, меҳнат самарадорлиги пасайиши туфайли харажатлари 1,4 трлн доллардан ортиқни ташкил этади», – дейилади ҳисоботда. Таъкидланишича, «тамаки ноюқумли касалликлардан ўлиш ҳолларининг 16 фоизига алоқадор».

Экспертларга кўра, тамаки «барча инсонларга, миллий ва минтақавий ривожланишга кўплаб таҳдидлар солмоқда». Хусусан, тадқиқотларга кўра, камбағал оилаларда тамаки маҳсулотларига сарфланадиган маблағ оилавий харажатларнинг 10 фоиздан ортиғини ташкил этади. Бу эса таом, таълим ва соғлиқни сақлашга кам пул қолишини англатади. ЖССТга кўра, 860 млнга яқин катта ёшли кашандалар паст ва ўрта даромадли мамлакатларда истиқомат қилади.

Бундан ташқари, тамаки экиш ва ўстириш ишида болаларнинг банд бўлиши оқибатида таълим соҳаси зарар кўрмоқда. Жумладан, тамаки далаларида ишловчи оилаларда 10–14 фоиз болалар дарсларга бормайди.

Манба: sof.uz

Яна ўқинг:  Ичак яллиғланиши юрак хуружи хавфини оширади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: