Болаликдаги руҳий сиқилиш узоқ вақтгача салбий асоратини қолдиради

Болалик ёшидаги руҳий сиқилиш узоқ муддатгача ўз салбий асоратларини қолдиради ва инсонни вояга етган пайтида ҳам руҳий ва жисмоний касалликка тез чалинишига сабаб бўлади. Болаликдаги руҳий травмалар депрессия хавфини икки марта, овқатланиш тартибининг бузилиши хавфини 3–5 марта оширади.

Стресснинг юзага келишида кортизол гормони катта аҳамиятга эга. Шунингдек, у иммунитет тизими медиатрининг яллиғланишига ҳам ҳисса қўшади. Агар болалар тез-тез ва узоқ вақт стресс таъсирига тушиб турса, гормонларнинг миқдори ҳамда суткалик ритми ўзгаради, оғриқ кучаяди, яллиғланишга мойиллик ортади. Бола мияси узоқ вақт кортизол таъсири остида бўлса, мия фаолияти бузилади. Оқибатда диққатни жамлаш, ўз-ўзини бошқариш қобилияти сусаяди.

Болалигида руҳий босимларни бошидан ўтказганлар ўсмирликда ва вояга етган пайтида ҳам стресс ҳолатларига кўп йўлиқади ва ичкилик, тамаки воситаларидан фойдаланишни бошлайди. Улар 2-турдаги диабет, юрак инфаркти, инсулт ва баъзи саратон касалликларига чалиниши мумкин.

Тадқиқотлар натижасида оиладаги давомли жанжаллар ёки ота-онанинг ажрашуви ҳам боладаги руҳий сиқилишга сабаб бўлиши тасдиқланди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  КЎЗ ҲАМ ГРИПП БЎЛАДИМИ?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: