Бўғим оғриғидан халос бўлишни истайсизми?

Бу хасталик организмдаги турли яллиғланишлар асорати (бодомча безларининг сурункали касаллиги) ва бўғимларда тузларнинг тўпланиши сабабли келиб чиқади. Чунки инсон ўз ҳаёти мобайнида истеъмол қилган барча озиқ-овқатлар таркибидаги тузлар аста-секин организмда тўпланиб боради. Ёш ўтган сари бу тузларнинг йиғилиши кучаяди. Оқибатда суякларнинг устки қисмлари, кўпроқ бўғимларда тўпланган туз таъсирида ҳаракат қилиш, бўғимларни букиш ва турли ҳаракатларни бажариш қийинлаша бошлайди. Бунинг устига организмнинг иммунитети пасайиши натижасида бўғимлардаги оғриқлар янада кучаяди. Бошқа касалликлар туфайли ҳам бўғимлар оғриши кузатилиши мумкин.

Жумладан, жароҳатланиш, синиш ёки ёшликдан суяк ва бўғимлардаги синиш асоратлари туфайли оғриқлар бўлиши ҳам мумкин. Хасталикдан кўпроқ юрак шикаст топади. Шунинг учун қадимда бод касаллиги ҳақида “бўғимларни ялаб, юракни тишлайдиган касаллик” дея бежизга айтилмаган.

Касаллик ёшу қарини ажратмайди. Айрим кишилар бу касалликка ўта бефарқ қараб, лоқайд юраверади. Дард зўрайиб боравергач, шифокорга мурожаат қиладилар. Шуни айтиш лозимки, касалликка чалинганларнинг аксариятида юрак уриши томир орқали эшитилганда, товуш бўғиқ ёки уриши пастлиги аниқланган. Чунки касаллик аввал тирсак бўғимларини, кейин кафт усти бўғимларини, оёқ бўғимларини шикастлаб, сўнгра юракка етиб боради.

Касалликни даволаш усуллари: Даволанишдан олдин касалликнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш лозим. Шамоллаш натижасида бўғимлар оғриса, унда табиатнинг шифобахш неъматларидан фойдаланилса, албатта, даво бўлади. Бўғимлар оғримаслигининг олдини олиш учун ҳар доим ҳаракатлантириб туриш ва табиатдаги – ер, қуёш, иссиқ ва совуқ ҳавога баданни чиниқтириш лозим.

Хом тухум: Халқ табобатида бўғимлар оғриганда хом тухумни 200 г. олма сиркаси солинади, токи тухум сиркада чўкиб турсин. Аралашма илиқ жойга қўйилади. 3-4 кундан сўнг юмшаган тухум 150 г. миқдоридаги сариёққа аралаштирилади ва 2 кун сақланади. Ушбу аралашмани бўғимлар оғриган жойга 3 кун давомида ётишдан олдин, 3 кун, кун ора ётиш олдидан суркалса яхши натижа беради.

Карам: Абу Али ибн Сино сариқ беданинг кукунига кунжут ёғини аралаштириб, унга тенг миқдорда карам барги ёки ўзагини майдалаб эзиб, бўтқа бўлгунча аралаштирилиб, ана шу бўтқани бўғимлар оғриган жойга малҳам сифатида суртишни буюрган.

Хантал (горчица): Халқ табобатида хантал уруғидан тайёрланган доривор воситалар (хантал қоғози- горчичник), уруғ кукуни ёки кунжараси, хантал эфир мойининг 2 фоизли спиртли эритмаси бўғим хасталикларини даволашда кенг ишлатилади. Абу Али ибн Сино хантал уруғи билан бўғим касалликларини самарали даволаган. У янчилган хантал уруғини асалга аралаштириб, оғриган жойга малҳам сифатида суришни буюрган.

Яна ўқинг:  Катарактадан ҳоли олам янада равшан

Қовоқ: Абу Али ибн Сино ошқовоқнинг этини қўрага кўмиб пиширган ва ундан бўғим оғриғини тўхтатиш учун фойдаланган.

Каврак: Бўғимлар оғриганда каврак ўсимлигининг илдизидан елим (смола) олиб оғриган жойга суртилган. Бунинг учун поя чиқармаган ўсимликнинг илдиз атрофи чуқур қилиб ковланади ва илдизнинг юқори томонидан озгина жойи кесиб қўйилади. Бу ердан елим оқиб туради ва қотади. Қотган елим эртасига йиғиб олинади. Илдизда елим тамом бўлгунча, бу ҳол такрорланади.

Мумиё: Мумиё бод асоратларини, бўғимлар оғриғини йўқ қилади ва умуман, мушаклар, бўғимлар ва суяклар касалланиб қолганда яхши кор қилади. Ревматизм касаллигида, бўғимлар оғриганда, чиққан суяк ўрнига солингандан кейин, пайлар чўзилганда ҳакимлар 0,5 г.дан 0,7 г.гача мумиёни гул мойи билан ёки бошқа бир мой билан аралаштириб ишлатишни тавсия этишган.

Бўғимлар оғриганда С (витамин) дармондорисига бой бўлган ўсимликлардан фойдаланиш зарур. Бундай ўсимликлар таркибига картошка, карам, булғор қалампири, қулупнай, апельсин, лимон ва ош кўклари киради. Қайин дарахти куртакларидан тайёрланган дамламани бўғимлар оғриганда, бод касалликларида тананинг оғриган қисмига суртиш ҳам яхши шифо беради.

Агар бўғимлар лўқиллаб, оғриқ тўхтамаса, унда турп уруғини ҳовончада майдалаб, кукун ҳолига келтирилади ва қайнатилган сувда хамир қорилади. Шу хамир илиқ ҳолича оғриган бўғимларга оғриқ қолгунча бир неча кун боғлаб қўйилса, яхши шифо қилади.

Барно Аҳмедова

You may also like...

2 Responses

  1. Махмуда Усмон demoqda:

    Бодли артрит билан огрийман. Салкам 30 йилдан бери. Кейинги пайтлар юрагим тез уриб кетаетгандек. Чораси бормикан. Кардиологга борайми еки узимнинг врачимга?

    • Хуршида Ҳусенова demoqda:

      Касаллик бод билан боғлиқ бўлганлиги сабаб кардиоревматологга мурожаат қилинг.

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: