Безовталик ўсмирларнинг соғлигини мустаҳкамлайди

Жанубий Калифорния универстиети мутахассислари 17 ёшдан 19 ёшгача бўлган 99 нафар ўсмирнинг маълумотларини ўрганиб чиқди. Қатнашчилардан ўзларининг барча кечинмалари, масалан, имтихон ёки ташқи кўринишлари тўғрисида ёзиб беришлари сўралди. Шу билан бирга тадқиқотчилар ўсмирларнинг сўлагидаги стресс гормонлари даражасини уч мартадан ўлчаб кўрди.

Тадқиқот бошланишида иштирокчилар ўзлари ўтган 3 ой давомида бошдан ўтказган шамоллаш ва бош оғриғи каби кенг тарқалган касалликлар ҳақида сўзлаб берганди. Тўрт йилдан сўнг худди ўша қатнашчилар ўтган йил давомида дуч келган касалликлар тўғрисида маълумот берди.

Калифорния университетида ўтказилган бошқа бир тадқиқот ўртамиёна ҳолатдаги безовталик фойдали эканини исботлади. У жароҳатланишдан сўнг тез тузалишга ва руҳий сиқилишдан халос бўлишга ёрдам беради. Кўп ташвишланадиган одамлар кўпинча мактабда яхши ўқишади ва ишда ҳам яхшироқ натижалар кўрсатади. Стресс ҳолатида эса улар қўшимча маълумотларни излайди ва муаммоларни тез ҳал қила олади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Спортда ва ҳаётда тўғри нафас олиш қоидаси

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: