БЕҲОЛЛИККА НИМА САБАБ?

Ёки сурункали чарчаш синдроми

Сурункали чарчаш синдроми ҳозирги кунда жуда кўп учрайдиган хасталик ҳисобланиб, инсонларда мунтазам равишда бош оғриғи, уйқунинг бузилиши, умумий камқувватлик ва дармонсизлик билан кечади.

Бу кундалик турмуш тарзига салбий таъсир кўрсатади. 1860 йил невролог George Beard бир қанча, бир-бирига ўхшаш касаллик белгиларини биринчи бўлиб жамлаб, “невростения” синдроми деб атаган. “Невростения” синдроми кўп олимлар фикри билан 1988 йилда “сурункали чарчаш синдроми”дея ўзгартирилди. Беморлар шифокорга энг кўп ҳолларда тез толиқиш, кайфиятнинг тушиши ва бош оғриғига шикоят қилиб келадилар. VII халқаро бош оғриғи хасталикларига доир анжуманнинг эпидемиологик маълумотларига кўра (Торонто, 1995), Европа ва Американинг 70 фоиздан ортиқ аҳолиси ўткир ёки сурункали бош оғриғига, тез толиқиш ва уйқунинг бузилишига шикоят қилади. Баъзи ҳолларда бу белгилар касалликнинг асосий ва ҳаттоки, ягона таснифи бўлиши мумкин. Уларга невроз (асаб бузилиши)лар, депрессия(руҳий тушкунлик) ҳолатлари, гипертония (қон босими ошиши) касаллиги, турли сабабли артериал гипотензия (қон босимининг тушиши), буйрак ва эндокрин тизими патологиялари, асаб тизимининг органик касалликлари, ЛОР(томоқ, қулоқ, бурун) аъзолари ва кўз касалликлари ва ҳоказолар сабаб бўлиши мумкин.

Таснифи:

1988 йилда яратилган таснифга асосланган ҳолда сурункали чарчаш синдромига қуйидаги омиллар сабаб бўлади:

1. Юрак – қон томир касалликлари, артериал гипо ёки гипертензия, транзитор ишемик атакалар, артериитлар, веноз тромбозлар.

2. Қон томирларга боғлиқ бўлмаган бошдаги жараёнлар:

Яхши сифатли яъни, зарарли бўлмаган калла ичи гипертензияси (бош суягининг ичидаги босимнинг ортиши), паст ликвор босими, метаболик (моддалар алмашинуви жараёнлари) ўзгаришлар билан боғлиқ, эндокрин ўзгаришлар, кўз, қулоқ, бурун ёндош бўшлиқлари, (Гаймор бўшлиғи) чакка-пастки жағ бўғими хасталиги (Костен синдроми), бош мия жуфт нервлари касалликлари (тригеминал невралгия, тил-ютқун асаб толаси невралгияси) каби хасталиклар.

Шунингдек, интоксикация (заҳарланиш)лар ва турли хил кимёвий дори воситаларини истеъмол қилиш, алкоголь, углерод оксид, кофеин, вазодилататорлар (нитроглицерин), адреномиметиклар, антидепрессантлар, эрготамин препаратлари, анальгетикларни назоратсиз истеъмол қилиш. Охирги санаб ўтилган омил алоҳида муҳим аҳамиятга эга.

Чунки, айрим беморлар шифокор рухсатисиз кунига 4-6 дона таблетка анальгетик моддалар истеъмол қиладилар. Бу эса абузус, яъни дори воситаларини истеъмол қилиш натижасида юзага келган бош оғриғига сабаб бўлади.

Яна ўқинг:  ПСИХОЛОГИК ЁРДАМ МАРКАЗЛАРИ

Бундай касаллик белгилари бўлган беморлар мутахассисга мурожат қилишлари шарт ва қуйидаги кўрсатмаларга амал қилишлари керак:

Кун тартибини тўғри тузиш жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланиш, тўғри овқатланиш, яъни сифатли ва тўйимли овқатланиш, ақлий ва жисмоний зўриқишнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, очиқ ҳавода сайр этиш, тўйиб ухлаш ҳамда асаб тизимига турли салбий таъсир этувчи зарарли омиллар, меъёрга эътибор бермасдан уяли алоқа воситаси, компьютердан фойдаланиш, шунингдек, ярим кечасигача телевизор кўриш ҳам сурункали чарчаш синдромига сабаб бўлади.

Ёқутхон МАЖИДОВА,

ТПТИ “Неврология, болалар неврологияси ва тиббий генетика” кафедраси мудири, профессор

Латофат ЗИЯХОЖАЕВА,

тиббиёт фанлари номзоди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: