Бедаво семизликнинг асосий сабаби аниқланди

Монреаль университетидаги клиник шифохона олимлари семизликнинг бедаво шакли сабабларини аниқлашди.

Маълум бўлишича, гипоталамус нейронларидаги ABHD6 ферментининг суст ажралиб чиқиши ортиқча вазн билан курашишда парҳез ва машқларнинг фойдасини йўққа чиқаради.

Тадқиқотчилар мутант генли сичқонлар устида тажриба ўтказишди. Бу сичқонларнинг ҳаёт тарзи ва озиқланиши оддий жониворлардан фарқ қилмайди. Бироқ, улар совуқ таъсирида тананинг доимий ҳароратини сақлай олмайди. Шу билан бирга ёғ миқдори юқори бўлган озуқани истеъмол қилганда семизликка мойил бўлади. Шуниси эътиборга лойиқки, улар одатий парҳезга ўтганида ҳам ўз вазнини йўқотмайди.

Олимларнинг фикрича худди шундай механизм инсон организмида ҳам мавжуд. Ушбу тахминни исботлаш учун бундан кейин ҳам тадқиқотларни давом эттириш зарур. Бироқ, мутахассисларнинг хулосасига кўра ортиқча вазндан халос бўла олмайдиган кишиларда ABHD6 ферменти билан боғлиқ муаммолар мавжуд.

Яна ўқинг:  Ибрат

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: