“Бахт таблеткаси” ҳайвонларда юмор ҳиссини уйғотди

АҚШдаги Шимоли-ғарбий университетнинг молекуляр терапия маркази олимлари ҳайвонлар билан турли тадқиқотлар ўтказиш орқали “бахт таблеткаси”ни яратиш устида иш олиб бормоқда.

Яъни, улар руҳий сиқилишнинг олдини олувчи янги дорини каламушларда синовдан ўтказмоқда.

Замонавий илмий тасаввурларга кўра, кулги бир-бири билан ўйнаётган одамсимон маймунларда кузатилувчи «пишиллаш»дан келиб чиққан. Тадқиқотларнинг кўрсатишича маймунлар нафақат кулади, балки ўзига яраша ҳазилкашлик ҳам қилар экан.

Бошқа ҳайвонларда ҳам юмор ҳисси борми, деган савол туғилади. Калорадо университети олими, “Ҳайвонларнинг эмоционал ҳаёти” китоби муаллифи Марк Бекоффнинг  фикрига кўра, юмор ҳисси барча сут эмизувчиларга хос ва илм-фан яқин орада буни исботлайди. Бекофф таниқли олим Чарльз Дарвиннинг “инсон ва ҳайвон интеллекти орасидаги фарқ моҳиятда эмас, балки даражада эканлиги” тўғрисидаги фикрини эслатиб ўтади. Яъни, инсонларда юмор ҳисси бўлса, у ҳайвонларда ҳам бўлиши эҳтимоли жуда юқори. Қизиғи, каламушлар билан тадқиқот олиб бораётган олимлар уларни қитиқлаб кўришди.  Бунгача бир-бири билан ҳазиллашиб курашаётган ва қувлашиб юрган каламушлар 50 кГц частотада ультратовушли чи­йиллаш чиқариши аниқланган эди. Кемирувчиларнинг қорни қитиқланганда ҳам худди шу тарздаги чийиллаш қайд этилди.

Олимлар электродлар, опиат ва бош­қа воситалар ёрдамида миядаги ҳузур марказларига таъсир ўтказганларида, каламушлар яна шундай “бахт­ли” овоз чиқаргани қайд этилган.

Васила ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Соғлом овқатланиш нима?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: