Бармоқдаги микрочип қулайликми ёки…

Швецияда аҳолини чиплаштириш ишлари бошланди. Одамлар бош ва кўрсаткич бармоқлари орасига пластик карта, рухсатнома ва бошқа ўзлари билан олиб юрувчи қурилмаларни ўрнини босувчи микрочип ўрнатмоқда.

Ўтган йили 100 нафарга яқин одам шу йўл билан тўлов қилган бўлса, жорий йил бу кўрсаткич 4 минг нафардан ошган. Чипнинг хусусияти шундаки, у электрон ҳамён, банк карталари, йўл чипталари ва шунга ўхшаш рухсатномаларнинг ўрнини боса олади. Унинг ёрдамида терминалга қўл теккизиб, тўловларни амалга ошириш мумкин. Мосламанинг ҳажми гуруч донасидай бўлиб, унга GPS ўрнатилмаган. Шунинг учун одамни кузатиш имконияти йўқ.

Чип фақатгина терминалдан бир неча сантиметр яқинликда ишлайди. Маълумотни ўғирламоқчи бўлган жиноятчи чип ўрнатилган бармоқни қўлга киритсагина мақсадига етади.

Бундай янгиликка қарши бўлганлар ҳам бор. Биринчидан, скептиклар ҳеч ким инсондаги маълумотларни ўғирланишидан сақлашга тўлиқ кафолат бера олмайди, деб ҳисобламоқда. Иккинчидан, қурилмада GPSнинг йўқлиги вақтинча, кейинчалик йирик компаниялар ходимларининг қаерда юрганликларини билиш учун кузатишни йўлга қўйишлари мумкин, деган фикрни илгари суришмоқда.

Д.АЗИМОВА

 

Яна ўқинг:  Қулоқчин – соғлиқ учун зарарли

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: