“Ақлли бактериялар” юрак фаолиятини тез тиклай олади

Стэнфорд университетида инфарктдан сўнг юрак фаолиятини тез тиклаш усули ишлаб чиқилди. Олимлар фотосинтез натижасида кислород ишлаб чиқарадиган бактерияларни амалиётга киритишни таклиф қилишяпти. Айни пайтда бу усул каламушларда синовдан ўтказиляпти.

Қон қуйқаси томирни тўсиб қўйганида, қон оқимининг издан чиқиши туфайли юракда кислородга бўлган талаб кучаяди. Тажрибадаги кемирувчиларда инфарктга ўхшаш жараён ўтказилди, сўнгра уларнинг юрагига Synechococcus elongatus бактерияси юборилди ва юрак мускулларига нур йўналтирилди. Текширувлар 10 дақиқадан сўнг бу кемирувчиларнинг юрагида кислород миқдори анча кўпайганини кўрсатди. Шу билан бирга, 45 дақиқадан сўнг уларда юрак қоринчасининг қисқариш жараёни ҳам яхшиланди.

Хуллас, даволаш тадбирларининг бари салбий натижа кўрсатмади ва бу усул хавфсиз деб топилди. Тўғри, юракни бевосита очиқ операция қилиш хавф туғдиради. Ҳозир олимлар кўкрак қафасини ёрмасдан туриб Synechococcus elongatus бактериясини вена қон томири орқали юбориш усулларини топиш устида иш олиб боряпти.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Озиқ-овқат маҳсулотларидан кучли заҳарланиш

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: