Альцгеймер касаллигига қарши янги препарат яратилди

Канадалик мутахассислар Альцгеймер касаллигига қарши препарат ишлаб чиқди. Ушбу восита мия ҳужайраларининг қирилишига тўсқинлик қилади ва қисқа муддатли хотира билан боғлиқ муаммоларда ёрдам беради. У оқсилнинг заҳарли қисмларини зарарсизлантириб, мияни улардан ҳимоя қилади. Кемирувчиларда ўтказилган тадқиқот доирасида қўшимча натижалар қайд этилмади. Навбатдаги босқичда одамлар иштирокида клиник тажрибалар ўтказиш кутиляпти. 2025 йилга келиб янги препарат бозорларда пайдо бўлиши мумкин.

Шунингдек, россиялик олимлар ҳам яқин йиллар ичида Альцгеймер ривожланишини тўхтатувчи дорини тақдим этишга умид қилишмоқда. Москва тиббиёт университети ходимлари касаллик ривожланишининг эртанги босқичларида мияда шаклланадиган органик бирикмалар тузилишини аниқлади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  ОЛМА ЕНГ, СОҒЛОМ БЎЛАСИЗ

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: