Ёшлар – миллатнинг эртаси

Фарзанд – ота-она умиди, юрт келажаги вориси. Унинг маънан ва жисмонан етук бўлиб вояга етиши, соғлом фикрлайдиган шахс бўлиб шаклланиши учун алоҳида эътибор ҳамда ёндашув зарур. Ушбу ҳаётий ҳақиқат бугун юртимиз миқёсида оналар ва болалар саломатлигини асрашга қаратилган изчил ислоҳатлар амалга оширилаётганлиги мисолида ҳам яққол намоён бўлмоқда.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш йўлидаги чора-тадбирлар туфайли фертиль ёшидаги аёллар ва гўдаклар ўлими билан боғлиқ нохуш ҳолатларнинг камайишига эришилганининг ўзиёқ фикримиз тасдиғи бўла олади. Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш, халқимиз генофондини соғлом­лаш­ти­риш ҳамиша ғамхўр ҳукуматимиз ва ­Президентимизнинг диққат – эътиборида. Давлатимиз раҳбарининг 2009 йил 1 июлдаги “2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисидаги”ги Қарори бу борадаги амалий ишларнинг янада кенг кўлам касб этишини таъминлади.

Бугун мазкур ҳуқуқий ҳужжатда белгиланган муҳим вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида қатор ибратли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Соғлом она – соғлом бола” тамойилини ҳаётга татбиқ этишда давлат ва жамоат ташкилотлари, тиббиёт ҳамда таълим масканларининг узвий ҳамкорлиги йўлга қўйилган. Фертиль ёшидаги аёллар, ўсмир қизлар ва болалар, шунингдек кекса ёшли аҳолини соғломлаштиришга доир “Саломатлик ҳафталиклари” жойларда мунтазам ўтказилаётганлиги ҳам бунинг ёрқин далилидир. Таълим муассасаларида ёшларни соғлом турмуш тарзи асослари бўйича тиббий саводхонлигини ошириш ва оилавий ҳаётга тайёр­лашга доир кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Яна уларга юксак маънавиятни шакллантириш, репродуктив саломатликни асраш, кашандалик ва гиёҳвандлик сингари иллатларнинг салбий оқибатлари хусусида атрофлича тушунтиришлар бериб борилаётгани диққатга сазовор. Зеро, бу каби эзгу саъй-ҳаракатлар буюк келажагимиз таянчи бўлмиш ёш авлоднинг ҳар жиҳатдан баркамол бўлиб вояга етишини таъминлашда беқиёс аҳамиятга эгадир.

Нафиса ҲАСАНОВА

Яна ўқинг:  Ruhiyat va iroda mashg‘uloti

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: