Yil sarhisobi

Ёш оилаларга уй-жой сотиб олиш, уни қуриш ва реконструкция қилиш, узоқ муддат фойдаланишга мўлжалланган товарларни харид қилиш учун қарийб 215 миллиард сўмлик имтиёзли ипотека кредитлари ва 57 миллиард сўмлик фоизсиз қарз маблағлари ажратилди. Шунингдек, Касаба уюшмалари федерацияси томонидан 1 миллиард 500 минг сўм қийматидаги маиший электр техника воситалари кам таъминланган оилаларга бепул тарқатилди.

Соғлом бола йилида тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш борасида 137 та тиббиёт муассасасида, жумладан, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент вилоятлари кўп тармоқли болалар тиббиёт марказлари, Андижон шаҳридаги туғруқ комплекси, Тошкент шаҳридаги болалар санаторийси, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг болалар хирургияси бўлими ва бошқа соғлиқни сақлаш масканларида қарийб 410 миллиард сўмлик қурилиш, реконструкция ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, хорижий молия институтларининг 28 миллион 500 минг долларлик кредит ва грант маблағлари ҳисобидан туман тиббиёт бирлашмалари, Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази, онкология муассасалари, вилоят шифохоналари замонавий даволаш асбоб-ускуналари билан жиҳозланди.

***

Бразилияда мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик ака-ука Синдоровлар тажриба ва маҳорат бобида ҳеч кимдан кам эмаслигини яна бир карра исботлади.

Мусобақанинг тўққиз ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасидаги баҳсларида Жавоҳир Синдоров олтин медални, Исломбек Синдоров эса етти ёшгача бўлган болалар ўртасида бронза медални қўлга киритдилар.

Яна ўқинг:  ЯХШИ ЯШАШ БАХТИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: