Янги йилга янги уй

Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида истиқомат қилувчи Валиевлар оиласи кўпдан орзиқиб кутган янги уйга кўчиб ўтди. Шинам ҳовли-жой, айниқса, тўрт фарзанднинг онаси Ҳулкаройни чиндан-да бахтли аёлга айлантирди.

Айтиш керакки, бу каби намунали уйларнинг қуриши қишлоқ жойларда истиқомат қилаётган аҳолини бирдек мамнун этмоқда. Ҳозирга қадар Чироқчи тумани ҳудудида ҳам бир нечта ана шундай уйлар қад ростлади. Бу ошиёнларда истиқомат қилаётган оилалар ҳаётидан мамнун.

– Ҳар бир аёл оила қуриб, фарзандларининг яхши кунини кўришни орзу қилади, – дейди Ҳулкарой Қудратова. – Айниқса, шинам уйларда оила аъзоларингиз, фарзандларингиз даврасида тинч-тотув яшаш чинакам бахтдир. Қувонарлиси, ўтиб бораётган йилда биз ҳам ана шундай қулай ва замонавий уй-жойга эга бўлдик. Бу оиламиз учун Янги йил байрамига ҳақиқий туҳфа бўлди.

Дарҳақиқат, аёл чинакам халоватни оиласида топади. Ҳулкарой ҳам ана шундай бахтга эришганидан хурсанд. Айтиш керакки, у истиқомат қилаётган янги уйда барча шароитлар яратилган. Уй ичкарисига кирганингизда эса уй бекасининг дидига, орасталигига қойил қоласиз.

Янги хонадон эгалари бир-бири билан аҳил-иноқ яшайди. Байрам тантаналарини биргаликда нишонлайди. Бир сўз билан айтганда бундай шинам хонадонларда ўсиб-улғайган фарзандлар эл корига ярайдиган баркамол шахс бўлиб камол топади.

Тилагимиз, бундай бахт барчамизга насиб этсин!

Майна ҲАСАНОВА

Яна ўқинг:  Занжабил Альцгеймер ва саратон хасталигига қарши

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: