Хизматидан эл мамнун

Юртбошимизнинг 2007 йил 2 октябрдаги “Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2014 йил – Соғлом бола йили муносабати билан олис қишлоқлар ва маҳаллалардаги аҳолининг тиббий маданияти ошиши, бу борадаги тарғибот ишларини янада кучайтирилиши, айниқса, ҚВП ва бошқа тиббий пунктларнинг замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланиши юқумли касалликларга барҳам бериш, оналар ва болалар ўлимининг кескин камайишини таъминлади.

Бугунги кунда Сурхондарё вилоятида беш юзга яқин замонавий тиббиёт муассасалари, соғломлаштириш масканлари, хусусий шифохоналар ва сиҳатгоҳлар аҳоли саломатлигини яхшилаш йўлида самарали фаолият кўрсатаётгани, вилоят миқёсида тиббиёт тизимини ривожлантириш учун ўтган йилда 61,8 миллиард сўм маблағ ажратилгани, 2014 йилда эса бу кўрсатгичнинг 15 фоизга ўсгани давлатимизнинг тиббиёт соҳасига қаратаётган катта эътибори намунасидир. Бу борадаги ишлар вилоятнинг Узун туман тиббиёт бирлашмасини ҳам четлаб ўтгани йўқ.

– Ҳозирги кунда бирлашмамизда 13та бўлим, жумладан, саломатлик маркази, кўп тармоқли марказий шифохонага қарашли аёллар маслаҳатхонаси, тери таносил ва сил касалликлари қисмлари, туғруқхона, умумий жарроҳлик бўлими, кўп тармоқли поликлиника, болалар ва катталар поликлиникаси, сил ва юқумли касалликлар, лаборатория, диагностика, рентген, физиотерапия бўлимлари фаолият кўрсатмоқда. Бундан ташқари, тиббиёт бирлашмасига қарашли 17та ҚВП 155 минг нафардан зиёд аҳолига тиббий-патронаж хизмати кўрсатиб келмоқда. Тиббиёт бирлашмасида фаолият кўрсатаётган жами 1550 нафар ишчи-ходимларнинг 191 нафарини олий тоифали ҳамширалар, 117 нафарини олий тоифали шифокор ташкил этади, – дейди бош шифокор Абдуқодир Номозов. – Тумандаги 724 нафар ногироннинг саломатлигини тиклаш ишларига ҳам катта аҳамият қаратилган. Жорий йилда 16 ёшгача бўлган ногиронларнинг 9 нафарига бепул протез-ортопедия маҳсулотлари етказиб берилиб, 300 нафари амбулатория ва стационар шароитида даволанишлари таъминланди. 2 нафар ногирон бола “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди кўмагида Германияга даволанишга юборилди. Руҳий касалликка чалинганларнинг имтиёзли дори-дармонлар билан таъминланиши яхшиланди. Жорий йилда мутахассислар иштирокида ўтказилган тиббий кўрикда ОИТС, сил, руҳий ва онкологик касалликлар бўйича хасталиклари аниқланган беморлар рўйхатга олиниб, даволанишлари таъминланди.

Вилоятнинг чекка ҳудуди бўлса-да бирлашма бўлимларидаги озодалик, батартиблик, муомала маданияти ва интизом диққатимизни ўзига жалб этди. Тиббиёт бирлашмаси қошида фаолият кўрсатаётган туғруқхона, чақалоқлар бўлими, жарроҳлик, гинекология, шошилинч ёрдам ва унга қарашли терапия бўлими жарроҳлик қисми, травматология бўлими, тез тиббий ёрдамнинг сайёр 103 қисмларида малакали тиббий хизмат яхши йўлга қўйилган. У ерда замонавий тиббий ускунлар ёрдамида жарроҳлик амалиётлари, режали тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

Яна ўқинг:  Салоҳияти юксак, толеи порлоқ

Бирлашма тиббиёт ходимлари томонидан аҳоли ўртасида тиббий маданиятни ошириш, соғлом турмуш тарзи, репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, гиёҳвандлик ва ОИТСнинг олдини олиш мавзуларида тарғибот ишлари, давра суҳбатлари, маърузалар ташкил этилган.

Тиббиёт ходимларининг ҳар йили малака оширилиши йўлга қўйилган. Республика, вилоят ва туман миқёсида ўтказиладиган “Энг кучли ҳамшира”, “Энг яхши муомала”, Энг яхши мутахассис” каби анъанавий кўрик-танловлар, семинар ва суҳбатлар орқали тиббий салоҳиятни оширишга эришилмоқда. Ёш кадрларга бўлган эътибор, “Устоз-шогирд” анъаналари ўз самарасини беряпти. Жорий йилда 2 нафар ҳамширанинг вилоят миқиёсида ўтказилган “Ҳамшира” кўрик-танловида фахрли ўринларни эгаллагани бунинг яққол мисолидир.

Эл саломатлиги йўлида самарали фаолият кўрсатаётган шошилинч тиббий бўлими раҳбари Сафар Кокилов, жарроҳ Абдуғани Тошев, юқумли касалликлар бўлими бошлиғи Холмурод Ғофуров, кўптармоқли поликлиника бош врачи Сафаргул Бобоқулова, терапевт Равзатулло Олимов, Файзаво ҚВП врачи Жуманазар Одинаев, жарроҳ Мамаюсуф Бекбоев, гинеколог Соатмурод Бўрибоев, лаборант Абдурасул Юсупов, ҳамширалар Муҳаббат Умирова, Қумри Маллаева, Дилором Ҳамраева, Лутфия Кенжаева тиббиёт муассасасининг фахридир.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг сентябрига қадар давлат дастури асосида қурилиб, тугалланиши кўзда тутилаётган болалар поликлиникаси Мустақиллигимизнинг 23йиллигига Узун тумани аҳолисига муносиб совға бўлади.

Марям АҲМЕДОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: