UzMedEXPO – 2017: такомиллашаётган тиббиёт

“Ўзэкспомарказ”да “UzMedExpo – 2017” X халқаро ихтисослашган тиббиёт кўргазмаси иш бошлади. Тадбирда Италия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Россия, Чехия, Корея Республикаси, Украина, Швейцария ва Ўзбекистон каби давлатларнинг 50 дан зиёд компания ва фирмалари ўз маҳсулот ва хизмат турлари билан иштирок этмоқда.

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизими кейинги йилларда янги босқичга кўтарилди. Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, соҳанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, етук ва малакали кадрларни кўпайтириш борасида қатор ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда илғор халқаро тажрибани ўрганиш, соҳага инновацион технологияларни татбиқ этиш муҳим ўрин тутади.

Айтиш керакки, ушбу кўргазма сабаб дунёнинг кўплаб олимлари ва соҳа мутахассислари, тиббий муассасалар ва амалиётчи шифокорлар тажриба алмашиш имконига эга бўлмоқда. Мазкур тадбир иштирокчиларга қисқа муддатда ҳамкорлар билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиш имконини беради.

“UzMedExpo – 2017” кўргазмасида тиббий ва фармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган машҳур халқаро ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фаол иштирок этмоқда. Таъкидлаш жоиз, мазкур кўргазма тиббиёт соҳасида мамлакатимиздаги катта мулоқот майдонларидан бирига айланди. Унда соғлиқни сақлаш тизимидаги энг сўнгги ютуқлар билан танишиш, янги тиббий истиқболни белгилаш, шунингдек, кишилар соғлиғини яхшилашга қаратилган ахборотлар билан алмашиш имкони яратилди.

Кўргазма иштирокчиларига тиббий лаборатория, диагностика, реабилитация қилиш ускуналари ва техникалари, дори-дармон воситалари, сарфланадиган материаллар, жарроҳлик асбоб-ускуналари, тиббий мебеллар, тиббий хизматлар, даволаш-соғломлаштириш ва тиббий туризм йўналишидаги йирик ишлаб чиқарувчилар ва етказувчилар таништирилди. Экспонантлар сони кўпайиши, шунингдек, Ҳиндистон ва Корея Республикаси экспозицияларининг намойиш қилиниши жорий йилдаги кўргазманинг ўзига хос жиҳатларидан бири бўлди. Айтиш керакки, ушбу мамлакатлар таркибида 20 га яқин етакчи компания ўз маҳсулотлари билан иштирок этди.

Умуман, чет эл экспозициялари кўргазмада умумий иштирокчиларининг 30 фоизини ташкил этади. Компанияларнинг 62 фоизи доимий иштирокчилар, 38 фоизи эса илк иштирокчилар ҳисобланади.

Ушбу хорижий иштирокчилардан Корея Республикаси экспозициялари таркиби янада кенгроқ. У стоматологик ускуналар ва материалларни ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи “Biomaterials Korea”, ташхис қўйиш учун зарур реагентлар ва маҳсулотлар ишлаб чиқувчи “Boditech med” каби компаниялар маҳсулотларини намойиш этмоқда.

– Бизнинг компания мамлакатимизда тиббий туризм ва Ўзбекистонда маҳаллий шифохоналар бунёд этилишида янги технологиялар билан таъминлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган, – дейди “LKSH INC” компанияси мутахассиси Жоунг Эн Сил. – шифохоналар учун оториноларингология (ENT) учун тиббий ускуна, лаборатория ва биотиббий ускуналарни, айниқса, стоматологик ускуналар ва материалларни, тишларни даволаш ва протезлашнинг энг янги технологияларини намойиш этмоқдамиз.

Яна ўқинг:  Baxtiyor damlar sururi

Юртимизда тайёр маҳсулотларни маҳаллийлаштириш ва ишлаб чиқариш дастурига мувофиқ 2019 йилгача импорт дори-дармон воситаларини қисқартириш назарда тутилган. Мамлакатимизда фармацевтика тармоғи корхоналарининг технологик жиҳатдан қайта таъминлаши ҳамда кенг доирали дорилар ва инновацион дори-дармон воситаларини ишлаб чиқариш ташкил қилиниши асосий устуворликлардан бири сифатида белгиланди.

Жаҳон миқёсидаги етакчи компаниялар томонидан ишлаб чиқарилган фармацевтика дори-дармон воситалари ва тиббий ускуналар бугунги кўргазмада алоҳида аҳамият касб этмоқда. Кўргазманинг илк иштирокчилари орасида “Chortoq mineral water” МЧЖ бугунги иштирокчиларнинг диққат эътиборидадир. Худди шу каби юртимизда фаолият олиб бораётган “Zilola mediсal” МЧЖ, “Osiyo farm” МЧЖ, “Optimus industry” МЧЖ кабиларнинг иш фаолияти акс этган стендларида тиббий муассасалар ва лабораториялар учун керакли асбоб-ускуналар ва сарфланадиган материаллар намойиш этилди.

“UzMedExpo – 2017” кўргазмасига келувчилар ўртасида яна бир машҳур бўлим – “Гўзаллик ва соғлиқ” бўлимидан иборат бўлиб, бу ерда гўзаллик, эстетик тиббиёт ва пластик жарроҳлик саноати соҳасидаги етакчи ишлаб чиқарувчи вакиллар ўз ишлари билан таништиришди.

Наврўз НОРБОБОЕВ,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: