“Товоқсой” – сўлим сиҳатгоҳ

Тошкент вилоятининг хушманзара Бўстонлиқ туманидаги “Товоқсой” қишлоғида шу номдаги сиҳатгоҳ жойлашган. Республиканинг турли ҳудудларидан келган кекса ёшдаги фахрийлар, шунингдек, аҳолининг кам таъминланган, кўп болали, ёлғиз ва боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига мансуб фуқаролар бу сўлим гўшада йил давомида дам олади ва даволанади.

Бу сиҳатгоҳ ҳудудида 2012 йилда қисқа муддатда энг сўнгги русумда жиҳозланган янги замонавий даволаш муассасининг қўшимча биноси фойдаланишга топширилди.

Беморлар УТТ тиббий ускунаси, ЭКГ, диагностика лабораторияси, стоматология ва турли даволаш физиологик муолажалари хоналари хизматидан мамнун. Жорий йилда анчадан бери қурилиши чала ётган яна бир бино қуриб битказилди ва тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Шунингдек, ёзги павильон ҳам бу йил қуриб битказилди. Ҳозирда унинг ёритилиши ва жиҳозланиши бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Ёзги очиқ айвонда дам олувчилар турли хил кўнгилочар машғулотлар билан машғул бўладилар. Концерт томоша қилишади. Бу сўз билан айтганда мароқли дам олишади. 2014 йилда давлат дастурига мувофиқ яна ушбу тиббий муассасанинг иккита янги биноси қуриб битказилиши режалаштирилган.

Бўстонлиқ туманида жойлашган “Товоқсой” сиҳатгоҳида йўлланма билан дам олишга бордим.

Одатда кўпчилик совуқ кунларда дам олишни маъқул кўрмайди. Аммо бундай кунларда ҳам дам олишнинг гашти ўзгача бўлар экан. Мусаффо тоғ ҳавоси ва хушманзара табиат кишига хуш ёқади. Сиҳатгоҳ боғидаги арчаларни айтмайсизми?! Бундай табиат қўйнида юриб, она юртимиз ниҳоятда гўзал ва мафтункорлигига яна бир бор амин бўлдим.

Бу сиҳатгоҳда хоналар иссиқ, ошхонада ҳам шароитлар ўз ўрнида. Ошпаз опа-сингилларимиз дам олувчилар учун мазали таомлар тайёрлаб беришди. Бош шифокор Нурали Йўлдошев, бош шифокор ўринбосари Абдурашид Носиров ҳар куни дам олувчилардан ҳол-аҳвол сўраб, камчиликларни ўз вақтида бартараф этишга уринишади. Белгиланган муолажалар ҳам ўз вақтида ўтказилади. Тиббий муассасада ташкил этилган фитобар, игна билан муолажа қилиш дам олувчиларнинг соғлиғини янада тикланишига ёрдам беради. Олий тоифали шифокор Салима опа Раҳметова, невропатолог Усмон Қодиров, терапевт Шоира Холматова, ҳамшира Дилбар Жонибековаларнинг меҳнати алоҳида эътиборга лойиқдир.

Бу ердаги шарт-шароитлар ва беморларга хизмат кўрсатиш яхши йўлга қўйилгани боис, йигирма кун қандай ўтганини сезмай қоласиз. Аммо бу ердан олинган ҳордиқ ва чексиз таъассурот инсонга йиллар давомида ҳамроҳ бўлади.

Самад АҲМАД,

Оқтош шаҳри

Мазкур бино 200 нафар кишига мўлжалланган. Сиҳатгоҳ ҳудудидаги турли мевали ва манзарали дарахтлар, шунингдек, гуллар дам олувчиларнинг баҳри дилини очиб, уларнинг тезроқ соғайиб кетишига замин яратади. Турли ўсимликлар, дов-дарахтлар ва шифобахш гиёҳларнинг хушбўй ифорига тўйинган тоза тоғ ҳавоси инсон руҳини тетиклаштиради. Қалбингизга олам-олам қувонч бағишлайди. Сиҳатгоҳнинг бош шифокори Нурали Йўлдошев ва унинг ўринбосари Абдурашид Носиров билан суҳбатлаша туриб қилинган ишлардан ташқари режада ҳали бажарилиши лозим бўлган талай вазифалар борлигини билдим. Чунончи, сиҳатгоҳда сузиш ҳавзаси, фаввора қурилиши ва “Жонли бурчак” ҳам ташкил этилиши кўзда тутилган.

Яна ўқинг:  Йўл ҳушёрликни ёқтиради

Ушбу сиҳатгоҳ раҳбарияти томонидан дам олувчиларнинг кўнгилли ҳордиқ чиқаришлари учун барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Яъни, беморлар бу ерда 16 кун давомида даволаниши билан бирга, пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойлари, шунингдек, Белдерсой, Чимён, Чорвоқ ва Зангиота, Бурчмулла, Хўжакент каби хушманзара ҳудудларга ҳам саёҳат қилишади. Сиҳатгоҳда кўп йиллик тажрибага эга, маҳоратли, ширинсухан ва қўли енгил шифокорлар – бўлим мудири С.Ирисметова, М.Ғуломова, Н. Ҳасанбоева, невропатолог У.Қодиров, лаборант-шифокор Х.Норимбоева, лаборант З.Ибрагимова, ҳамширалар Э. Баҳодирова, Д.Жанисбекова, М. Ҳожиматова ва бошқа шу каби тиббиёт ходимларидан бу ерда дам олаётган барча фуқаролар миннатдор.

Малоҳат НАЗАРОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: