Тиббий хизматдан аҳоли мамнун

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказида ички ва асаб касалликлари, умуртқа поғонаси жароҳати ва патологияси функционал ташхис, физиотерапия бўлимлари мавжуд бўлиб, марказда республикамизнинг турли ҳудудларидан келган катта ёшдаги ва 16 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар олий тоифали мутахасис шифокорлар назоратида даволаниб келмоқда.

– Мен ревматизм, митрал клапан етишмаслиги, бел-умуртқа чурраси, кўз миопияси касалликларидан азият чекардим. Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига мурожаат этганимдан сўнг мени  қийнаб келган касалликлардан тез орада халос бўлдим. Марказда тиббий текширувлар ўта замонавийлиги ва кўптармоқлилиги билан бошқа шифохоналардан фарқ қилади. Кўрсатилаётган хизматлардан биз беморлар жуда мамнунмиз, – дейди III гуруҳ ногирони Шоҳида Қаюмова.

Марказнинг асосий мақсади ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий, психологик, ижтимоий ва касб бўйича реабилитаця қилиш, ногиронлик масалалари бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ва уларнинг жамиятда тўлақонли яшашларига кўмаклашишдир.

Ориф ЖУМАЕВ

Яна ўқинг:  ЎЗИНИ ЭПЛАГАН ЭР

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: