Реклама

Тиббий жиҳозлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришга хизмат қилади

Барчамиз севиб томоша қиладиган “Табиб” фильмидаги бир жумла эсингиздадир? ўлим тўшагида ётган бемор ҳолини кўриб, “аҳвол жуда чатоқ. бу ўринда тиббиёт ожиз”, деб айтган шифокорга қарата табиб шундай дейди: “агар тиббий асбобларим бўлганида эди…” фильм давомини эса яхши биласиз: табиб докторнинг асбоб-ускуналарини яширинча олиб қолиб, бемор ҳаётини сақлаб қолади… а, бугунги тиббиёт ривожида замонавий асбоб-ускуналарнинг роли беқиёс. Буни қайсидир маънода шифокорнинг қўш қанотига қиёс этиш мумкин. Чунки табобатни рад этмаган ҳолда шуни айтиш мумкинки, техника ва технология тараққиёти тиббиётни бутунлай янги босқичга олиб чиқди ва олиб чиқмоқда.

Ҳар куни ва кунора оммавий ахборот воситалари орқали қайсидир бедаво касалликка даво топилгани ҳақида хабардор бўламиз. Иссиқ жон – ўзимиз ва яқинларимиз ичида ўша касалликка чалинган инсонлар бўлса, тезда дарагини топганимиз – замонавий тиббиёт хизматига ошиқамиз.

Ўтган давр мобайнида айни мана шу жараёнда баъзи бир муаммоларга ҳам дуч келингани бор гап. Аммо юртимизда бугун тиббиёт соҳаси бутунлай қайта ислоҳ этилмоқда. Ҳар бир тиббий пунктга малакали мутахассислар жалб этилиб, замонавий асбоб-ускуналар билан одамлар дардига шифо улашилмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан тиббиёт соҳаси бутунлай янгича қиёфа касб этиб, одамлар тиббий кўрикдан мамнун бўлмоқда.

Бунда Ўзбекистон тиббиёт асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмасининг ҳам ҳиссаси катта. Уюшманинг асосий мақсади юртимизда тиббий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар ишлаб чиқарувчи ҳамда чет элдан олиб кирувчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, шу орқали халқимизга сифатли тиббий хизматни таъминлашдан иборат.

Уюшма 20 дан ортиқ доимий аъзосига эга бўлиб, импорт ўрнини босувчи, арзон, юқори даражадаги сифатли, ишончли тиббий асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш ва уларга сифатли техник хизмат кўрсатади.

Шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва Ўзбекистон либерал демократик партияси билан ҳамкорлик меморандумлари имзолаганмиз, – дейди Ўзбекистон тиббиёт асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси раиси Отабек Жиянбоев. – Асосий мақсадимиз юртдошларимизнинг тиббий хизматга бўлган эҳтиёжини қондиришга кўмаклашиш ва миллий ишлаб чиқарувчиларимиз маҳсулотларини чет давлатларга экспортини таъминлашдан иборат.

Уюшма маҳаллий тиббий асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарувчилар соҳасини янада такомиллаштириш ва янги инновацион технологиялар асосида маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқариш учун яқин кўмакдош бўлибгина қолмасдан унинг бевосита иштирокчиси ҳам бўлиб келмоқда.

Яна ўқинг:  Ватанга муҳаббат, туғма қобилият, улкан жасорат

 

Эъзоза АЛИМОВА,

журналист

Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: