Тарбия учун энг яқин кўмакчи

Китоб – энг буюк кашфиёт. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Китобнинг энг катта фойдаси, уни ўқиган одам, аввало, ўзлигини англайди. Қандай яшаш кераклигини тушуниб етади.

Бошқа ҳеч ким ёки ҳеч нарса бундай имкониятга эга эмас. У инсонлар қалбига эзгулик улашади, зиё олиб киради, яхшиликка ошно этади, ҳаёт йўлларини ёритади.

Лекин сўнгги йилларда китоб ва китобхонлик борасида одамлар уч тоифага ажралиб қолгандек. Бир туркум кишиларимиз ўзлари ўқиган китобларга ҳаддан ташқари берилиб, атрофидаги бошқа нарсаларни унутиб қўйиш даражасига етганлар. Иккинчи тоифа учун китоб умрини ўтаб бўлган восита, шунинг учун уни мутлақо кераксиз деб ҳисоблайди. Учинчи тоифадагиларгина китобни инсон маънавий оламини бойитиш билан бирга, жамият ҳаётини гўзаллаштиришга, моддий, табиий борлиқнинг тараққиётига хизмат қилувчи зарур омил деб биладилар.

Китобни айниқса, фарзандларимиз ҳаётида тутган ўрни беқиёс. Лекин ўғил-қизларимизга китоб ҳарид қилаётганда унинг бадиий савиясига жиддий эътибор қаратишимиз лозим. Афсуски, бугун ота-оналар кўчада қўлига қандай бадиий асар тушса, уйига олиб келиб, боласига ўқиб бермоқда. Ота-онларимиз четдан кириб келаётган эртак ва мультфильмларда олға сурилаётган бузғунчи “оммавий маданият” сарқитларига эътибор қилмаяпти. Оқибатда болаларимизни маънавий-руҳий қиёфасида миллийликка зид бўлган айрим бир иллатлар шаклланиб қолмоқда. Бола тарбияси ва маънавияти жуда нозик ва мураккаб жараён бўлиб, у ота-оналардан катта масъулият ва эътиборни талаб қилади.

Боланинг маънавий-руҳий қиёфасини шакллантириш ишларини мактабгача таълим муассасасидан бошлаш керак. Сабаби психологик жиҳатдан бу ёшда юқорида санаб ўтилган ижобий фазилатларни шаклланишига нисбатан болада табиий мотивация ва эҳтиёжлар юзага келади. Яъни, бола бу ёшида тўғри сўз, садоқатли дўст, сезгир, синчков, ҳамма нарсага ўзини дахлдор деб билади. Масъулиятли ишларга эҳтиёж сезадиган, ғамхўр, атрофидаги инсонларга меҳрибон бўлади. Демак, мазкур ёш маънавий-руҳий қиёфани шакллантиришга имконият кўпроқ бўлган давр ҳисобланади. Шундай экан фарзандларимизни ҳам маънан, ҳам жисмонан соғлом бўлиб вояга етишида ота-оналар, тарбиячилар ва жамоатчилик ўз меҳнатини аямаслиги лозим.

Х. ЖАББОРОВ

Республика Маънавият ва маърифат маркази етакчи мутахассиси

Яна ўқинг:  Тез пишар гўштли пирог

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: