Танловда кашф этилган иқтидор

Ёшлик – куч, шижоат ва ғайрат демакдир. Ундаги жўшқинликни доимо эзгуликка йўналтирмоқ лозим. Зеро, халқимиз «Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақш», деб бежизга айтмаган.

Юртимизда барча соҳалар каби таълим соҳасига бўлган эътибор ва ундаги ўзгаришлар, яратилаётган имкониятлар ёшларимизнинг чуқур билим эгаси бўлишига қаратилган саъй-ҳаракатдир.

Ёшлар орасида мунтазам ўтказилиб келинаётган турли мусобақа ва танловлар ҳам уларни бир мақсад йўлида жамлаб, қизиқиш ва интилишларини йўналтиришга хизмат қилади.

Болалигидан журналистика соҳасига қизиқадиган 220-умумтаълим мактабининг 8-«А» синф ўқувчиси Дилруҳ Турдиева учун ҳам ана шундай танловлар ҳақиқий синов майдони бўлди, десак муболаға бўлмайди. У шу йили Тошкент шаҳар Юнусобод туманида бўлиб ўтган иншолар танловида фахрли учинчи ўринни эгаллади.

– Мунтазам ўтказилиб келинаётган иншолар танловларида иштирок этишим, ўз хатоларимни тўғрилашга хизмат қилади. Устозим она тили ва адабиёт ўқитувчиси Феруза Зуфарова кўмаги билан ўз устимда доимо ишлаб келмоқдаман. Насиб қилса, албатта кейинги танловларда ғолибликни қўлга киритишга ҳаракат қиламан, – дейди Дилруҳ Турдиева.

Ҳар бир инсон ўзига хос иқтидор эгаси. Ана шу иқтидор ва истеъдод турли танлов ва мусобақаларда яққол намоён бўлади.

Кўплаб истеъдодларни кашф этилишига хизмат қилаётган танловларда иштирок этаётган Дилруҳ каби ёшларга ҳамиша омад ёр бўлсин.

Сафия НАЗАРОВА

Яна ўқинг:  TABIAT MANZARALARI

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: