ТАЪЛИМДА ЗАМОНАВИЙ УСЛУБ: болалар салоҳиятини юксалтиради

Республикамизда чет тилларини ўрганишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Бошланғич синф ўқувчилари учун мўлжалланган ўқув дастурларида ҳам хорижий тиллар асосий ўрин тутмоқда.

Ўзим ўқитувчилик қиладиган пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 97-умумтаълим мактабида хорижий тил сабоқлари бошланғич синфларданоқ услубий кўргазмалар ва замонавий ўқув жиҳозлари билан жиҳозланган махсус ўқув хоналарда ўтказилмоқда.

– Мактабимизда 2 минг 300 нафарга яқин ўқувчи таҳсил олмоқда, – дейди мазкур мактабнинг чет тилларини ўқитиш услубий бирлашмаси раиси Луиза Маҳмудова. – Таълим даргоҳимизда 3– ва 4-синфларга қўшимча дарс, яъни тўгарак сифатида, қолган барча синфларда эса таълим стандартлари асосида инглиз ва немис тиллари ўргатилиб келинмоқда. Ўқувчиларимиз “Билимлар беллашуви” ва фан олимпиадаларида фаол иштирок этиб, совринли ўринларга ҳам сазовор бўлишмоқда. 9-синф ўқувчиси Мафтуна Шоназарова немис тили фани бўйича туманда иккинчи, 6-синф ўқувчиси Нажмиддин Жабборов эса инглиз тили фанидан туманда учинчи ўринни қўлга киритди. Мактабимизда викторина, беллашув, иншолар кўрик-танловлари мунтазам ўтказилмоқда. Баъзан ўқувчиларимизнинг ўзлари янги-янги тадбирлар ҳақида ҳам фикр билдиришмоқда. Буларнинг барчаси болажонлар орасида тил ўрганишга бўлган қизиқишлари тобора ошаётганлиги, дунёқарашлари янада шаклланаётганидан далолатдир. Ўз навбатида ўқитувчиларимиз доимий изланишда, улар малакаларини ошириб бормоқдалар. Шу ўринда ҳорижий тил ўқитувчилари учун республика миқёсида ҳар ҳафтада ўтказилаётган малака ошириш курслари ҳам катта тажриба мактаби бўлмоқда.

Чет тилларни ўқитишда янгича усуллар ўқитувчилар орасида оммалаштирилмоқда. Устоз педагогларимиздан Машкура Қирғизбоеванинг дарс жараёнида мультимедиялардан фойдаланиш усули айниқса, ижобий натижалар бермоқда.

Давлатимиз раҳбарининг “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ўқитувчиларимиз учун дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда. Бу қарор ҳар бир ўқитувчидан болаларга чет тилларни ўргатишда энг замонавий услубларни қўллашни талаб этмоқда. Эндиликда муаллим бор маҳоратини ишга солиб, ўз ўқувчиларини чет тилларни пухта эгаллаб олишларига сафарбар қилмоғи даркор. Ёшларимиз эндиликда дунё ахборот ресурсларидан ҳаёт ва ўқув жараёнида кенг фойдаланиш учун тил билишлари давр талаби эканлигини ҳис қилишмоқда.

Нодира РАЗЗОҚОВА,

пойтахтимиздаги 97-умумтаълим мактаб ўқитувчиси

Яна ўқинг:  ЗАМОНАВИЙ СПОРТ ЗАЛИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: