Тафаккур сандиғидан (2013-39)

Жаҳонда бўлмаса муаллим агар,

ҳаёт ҳам бўлмасди гўзал бу қадар.

Абдураҳмон Жомий

Ҳаёт йўлида биринчи масала –

мактаб масаласидир.

Фитрат

Илмдан бир шуъла дилга тушган он,

Шунда билурсанким, илм бепоён.

А. Фирдавсий

Билим қайтариш ва такрорлаш мевасидир.

Абу Райҳон Беруний

Илмдан яхшироқ хазина бўлмас,

қўлингдан келганча тера олсанг бас.

Абу Абдулло Рудакий

Ўқув қунт беради, билим-шараф-шон,

Шу икков туфайли улуғдир инсон.

Маҳмуд Қошғарий

Билимсизлик билан ишга киришсанг,

Фойдаси бўлмайди қанча тиришсанг.

Асадий Тусий

Ақл айтур: адабий гавҳарлар аро

Топилмас билимдан яхшироқ кимё.

Носир Хисрав

Ҳаётга кўп шогирд бўлдигу ҳануз,

Дунёнинг ишига устод эмасмиз.

Умар Ҳайём

Яна ўқинг:  Энг яхши мактаб психологи аниқланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: