Стоматология соҳаси ривожланмоқда

Бугунги кунда Президентимиз томонидан соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар кўлами янада қулоч ёйди. Тиббий хизматларни аҳолига янада яқинлаштириш, халқимизнинг тиббий саводхонлигини ошириш бўйича жойларда самарали ишлар олиб борилмоқда.

Тиббий таълим сифатини янада ошириш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш тизимини юқори босқичга кўтариш учун тизимли ишлар бошлаб юборилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан Тошкент давлат стоматология институти ва хорижнинг 22 та олий таълим муассасаси, стоматологик ускуналар, материаллар ва анжомлар ишлаб чиқарувчи хорижий ва маҳаллий корхоналари орасида шартномалар ва меморандумлар имзоланди. Келишув доирасида ТДСИ талабалари ва профессор ўқитувчилари 2018 йил бошидан буён Малайзия, Корея, Россия, Қозоғистон каби давлатларда малака ошириш имконига эга бўлди. Ассистент Доно Қаҳҳорова Нидерландиянинг АКТА университетига 4 йиллик докторанурада таълим олиш учун юборилди.

Юқорида амалга оширилаётган ишларнинг мантиқий давоми сифатида пойтахтимизнинг “Ўзбекистон” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тошкент давлат стоматология институти томонидан “Стоматологик касалликлар профилактикаси” мавзусига бағишланган халқаро конференция ўтказилди. Мазкур илмий-амалий анжуманда Америка, Россия, Қозоғистон ва республикамиз стоматолог олимлари, илмий тадқиқотчилари, ёш изланувчи кадрлари, шифокор стоматологлари иштирок этди.

Тадбир стоматология соҳасидаги барча касалликларга эрта ташхис қўйиш, уларнинг барвақт олдини олиш муаммоларига қаратилиб, Президентимиз томонидан белгиланган вазифалар, соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларни ҳал қилиш ва соҳа ривожини янги босқичга олиб чиқиш билан боғлиқ бошқа долзарб масалаларни ҳал этишда муҳим рол ўйнайди.

 

Шоҳинур МИРЗАЕВ

Яна ўқинг:  Нафис ҳаракатлар жозибаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: