Соғлом фарзанд – юрт камоли

Ҳомиладор аёллар вилоят ёки республика скрининг марказига келиб вақт сарфламайди.

Юртимизда тиббиёт соҳасини ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътибордан кўзланган энг асосий мақсад она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишдан иборат. Бу борада Республика “Она ва бола скрининги” маркази томонидан амалга оширилаётган ишларни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Бугунги суҳбатдошимиз ушбу марказнинг олий тоифали шифокор генетиги, Тошкент педиатрия институти тиббий генетика кафедраси ассистенти Муҳаммаджон БОСИМОВ бўлди.

– “Она ва бола скрининги” марказининг бугунги кундаги фаолияти ҳақида айтиб ўтсангиз.

 

– Скрининг марказининг асосий вазифаси ирсий касаллик билан туғилган болаларга махсус тиббий-генетик хизмат кўрсатиш ва ҳомилани ривожланиш нуқсони билан туғилишини олдини олиш мақсадида ҳомиладор аёлларни текширувдан ўтказишдан иборат.

Скрининг маркази замонавий тиббий жиҳозлар ва малакали ходимларга эга бўлиб, янги туғилган чақалоқларни туғма гипотериоз ва фенилкетонурия касалликларига оммавий, муковицидоз ва галактоземияга селектив скринингдан ўтказиш, туғруққача бўлган даврда ҳомилада ривожланиш нуқсонини аниқлаш ва унинг олдини олиш тадбирларини ўтказиш (туғруққача ирсий касалликлар скрининги), ирсий ва туғма касаллик билан туғилганларга ва шундай фарзандлари бор оилаларга тиббий-генетик маслаҳат бериш каби ишларни амалга оширади.

 

Ҳомиланинг ривожланиш нуқсони ва ирсий касалликларнинг олдини олиш бўйича текширувлар қандай тартибда ўтказилади?

 

Скрининг текширувлари ҳомиладорликни 11-ҳафтасидан бошлаб амалга оширилади. Ҳомиладор ўзи истиқомат қиладиган ҳудуд поликлиникасида ҳисобга олинади. Агар ҳомиладор аёлга скрининг текширувидан ўтишга кўрсатма бўлса, у скрининг марказларига юборилади.

 

 Маълумот ўрнида

Ўзбекистон Республикасида болаларда туғма ва ирсий касалликлар натижасида келиб чиқувчи ногиронликни олдини олиш, ҳамда ҳомилани туғма ривожланиш нуқсони билан туғилиши хавфини камайтириш мақсадида 1998 йилда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан “Она ва бола скрининги” Давлат дастури ишлаб чиқилди. Сўнгра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йилдаги қарори билан тасдиқланди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эса Тошкент шаҳри ва вилоятларда “Она ва бола скрининги” марказлари ташкил қилиниб, замон талабларига мос равишда жиҳозланди.

 

Бу каби марказларда ҳомиладорликни 14-20 ҳафтасида УТТ, қоннинг биокимёвий таҳлили ва перенатолог кўрсатмасига биноан инвазив текширувлар ўтказилади. Ҳомилани хромосома касаллиги ёки бошқа ривожланиш нуқсони билан дунёга келиши аниқланса, ҳомиладор ва унинг оила аъзоларига ушбу ҳолат тушунтирилади. Шундан сўнг ҳомиладорликни тўхтатиш ёки уни ривожланишини давом эттириш бўйича тушунча берилади.

 

Яна ўқинг:  Тарихий обидаларда смарт-технологиялар жорий қилинади

Яқинда интернет тармоқларида 65 минг нафар ҳомиланинг аборт қилинганлиги тўғрисидаги мавзу “шов-шув”ларга сабаб бўлди. Тармоқ фойдаланувчилари бу воқеага нисбатан кескин фикрлар билдиришди. Шу мавзуга изоҳ бериб ўтсангиз?

 

Бу мақолани мен ҳам ўқидим. Эътибор берган бўлсангиз, 65 минг аборт беш йил давомида амалга оширилган. Юртимизда ўтган 2017 йилнинг ўзида 712 минг нафар чақалоқ туғилган. Йил сайин чақалоқлар туғилиши кўпаймоқда. Ҳомиладорларнинг ярим фоизидагина туғма нуқсон аниқланади ва ота-онанинг истаги билан аборт қилинади. Чунки нуқсонли бола ўлик ҳолда туғилиши ҳам мумкин. Онанинг тўққиз ой саломатлиги оғирлашиб, нобуд бўлган болани дунёга келтириши аянчли ҳол эмасми? Шу сабаб ҳомиланинг тўртинчи ойида текширувлардан сўнг қатъий бир хулосага келинади. Таъкидлаб ўтаман аборт мажбурий эмас, ихтиёрий бўлиб, ота-она розилиги билан амалга оширилади.

Ҳамма ҳам соғлом фарзанд кўришни истайди. Ногирон бола умрбод тўшакка михланади, яшашга қийналади. Унинг ота-онаси ички азобда яшайди. Бу ҳолат эса оиладаги бошқа болаларга ҳам таъсир ўтказмай қолмайди. Шуларни инобатга олган ҳолда ота-онанинг ўзи абортга рози бўлади.

 

Президентимизнинг “2018–2022 йиллар даврида болаликдан ногиронлар туғилишининг олдини олиш учун туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш давлат дастури тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Она ва бола скрининги” маркази томонидан қандай ишлар амалга оширилиши режалаштирилган?

 

Бу бўйича республикамиздаги барча поликлиникалар замонавий ультратовуш аппаратлари билан таминланади. Ўз навбатида бу қуйидаги имкониятларни яратади. Яъни, барча ҳомиладор аёлларнинг ўз вақтида тўлиқ 100 фоиз скринингдан ўтишини таъминлайди (шу давргача 35-40 фоиз ҳомиладор бундай текширувдан ўтказилган). Ҳомиладорликда бир эмас камида 3-4 марта УТТ текширувларидан ўтказилади (олдинлари 1 марта камдан кам ҳолатларда баъзиларга хавф гуруҳига киритилганда 2 марта). Барча ҳомиладор аёллар вилоят ёки республика скрининг марказига келиб вақт сарфламайди. Фақат бирор бир нуқсон ёки махсус текширув талаб қилинсагина мурожаат қилади. Шунингдек, 4 та ҳудудда минтақавий цитогенетик лабораториялар ташкил қилинади (Фарғона, Самарқанд, Бухоро ва Нукус скрининг марказлари қошида). Бу хромосома касалликларини ўз вақтида аниқлаш имконини беради. Олдинлари фуқаролар ташхисни тасдиқлаш мақсадида Тошкент шаҳрига келишга мажбур бўлишарди. Нима учун айнан 4 та цитогенетик лаборатория деган саволингизга ушбу лабораториялар барча беморларни аниқлаш учун етарли бўлади.

 

Яна ўқинг:  Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди

Дилдора ФАЙЗИЕВА cуҳбатлашди.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: