Реклама

Синган кўнгил

Инсон – энг олий мавжудот. Унинг эҳтиёжлари сира тугамайди. Ҳали у, ҳали бу нарса керак бўлади.

Тунов куни шахсий юмуш билан бозорга бордим. Минг шукурки, бозорларимиз бут, истаган нарсангизни албатта топасиз.

Аввалига савдо расталарини, сўнг дўконларни айландим. Одатим бўйича заргарлик дўконига кирдим. У ердаги замонавий тақинчоқларни кўриб, кўзим қувнади. Атрофни кўздан кечириб тургандим, шу пайт дўконга ёши катта аёл кириб келди. У бироз юпун кийинган, икки юзидаги ажинлари ҳаётда анча қийинчилик кўрганидан дарак берарди. Хола тақинчоқларни бироз томоша қилгач, сотувчи йигитдан “Ўғлим мана бу зирак қанча туради?” – дея сўради. Сотувчи бироз қўрслик билан молнинг нархини айтди. Бироздан кейин кекса аёл яна бир тақинчоқнинг нархини сўради. Шунда йигит “Хола барибир олмайсиз-ку, нега оввора қиласиз? – деди қўполлик билан. Бу ҳолатни кузатиб турганимни пайқаган аёл мендан бироз хижолат тортди. Сўнг сотувчига “Қизимнинг сепига олмоқчи бўлиб, анчадан бери маошимни йиғиб юргандим. Насиб бўлса, кейинги ойларга олмоқчи эдим” деди-ю аста дўкондан чиқди. Ўша онда сотувчига нисбатан менда кучли нафрат уйғонди. Ахир йигитнинг ҳам онаси, опаси, синглиси бордир. Бўлмаса, онаси тенгги аёлга шундай қўполлик қиладими? Ёки оиласида аёлларга қандай муомалада бўлишни ўрганмаганми?!

Аёл – она, у – опа-сингил, у – рафиқа. “Жаннат оналар оёғи остида” деб бежизга айтишмаган ахир. Оналаримиз бор, қаддимиз тик. Шундай экан ғуруримиз, оримиз бўлган аёлларни асрайлик, уларни асло ранжитмайлик!

 

Маъмура ХЎЖАҚУЛОВА,

ЎзМУ талабаси

Яна ўқинг:  Сиз аралашманг...
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: