ШИФОКОРЛИК — МАСЪУЛИЯТЛИ КАСБ

аммо болалар шифокорларидан икки карра масъулият ва фидойилик талаб этилади, дейди Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Аҳмадали Мамадалиев.

Ота-она учун фарзандининг соғлиғи дунёда ҳар недан азиз. Агар боланинг жони оғриса, уларнинг кўзига жаҳон қоронғу кўринади. Тиббиёт соҳаси шарафли ва шу билан бирга ўта масъулиятли бўлгани учун бошқа соҳалардан ажралиб туради. Айниқса, болалар шифокори билимдон ва зийрак бўлиши зарур.

Мустақилликдан сўнг тиббиёт соҳасида ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳам халқаро, нуфузли ташкилотлар билан ҳамкорлик кенг йўлга қўйилган. Жумладан, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ва ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда олиб борилган фаолият натижасида олти нафар олий тоифали шифокордан маҳаллий ва миллий тренерлар тайёрланди. Вилоят бўйича шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимлари учун дастурда белгилаб берилган мавзулар бўйича семинар-тренинг машғулотлари ўтказилиб, шу мавзулар асосида амалий- услубий ёрдамлар ташкил қилинди. Марказда 2012 йил апрель ойида вилоятимизнинг шаҳар ва туманлари бош педиатрлари иштирокида “Маҳорат дарслари” ўқув-амалий семинарлари ўтказилди.

Шунингдек, марказга “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси томонидан 37 млн. сўм миқдорида “Кичик болалар ўйингоҳи” мажмуаси берилди ва марказнинг асаб касалликлари бўлимига болаларда учрайдиган таянч-ҳаракат тизими муаммолари билан даволанаётган болаликдан ногирон болаларга фойдаланиш учун берилди. Бу эса болаларнинг даволаниш давомида руҳий ҳолатида ижобий ўзгаришлар юз беришига сабаб бўлмокда.

2012 йилнинг февраль ойида “Узтибтехника” томонидан Хитой Халқ Республикаси грантлари асосида 58 135 123 сўм миқдоридаги жами 20 дона тиббий асбоб-ускуналар келтирилди.

Марказда ҳозирги кунда 200 ўринли жарроҳлик бўлимларининг анестезилогия блоки билан янги биноси Мустақилликнинг 21 йиллиги муносабати билан ишга туширилди. Ушбу бинода Германия КФБ банкининг лойиҳаси асосида 64 хил турдаги энг янги замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шифохонада 2012 йил 6 ой давомида жами 9123 нафар бемор даволаниб чикди. Улардан 6447 нафари қишлоқ аҳолиси ва 1253 нафари 1 ёшгача бўлган болаларни ташкил этади.

Тиббий муассасамизнинг жарроҳлик бўлимларида жами 4232 нафар бемор даволаниб, соғломлаштирилди.

Бу масканда 200 қатнов қувватига эга бўлган консультатив поликлиника фаолият олиб боради. Маслаҳат поликлиникасида 14 хил турдаги тор соҳа мутахассислари, вилоятдаги 14 ёшгача бўлган болаларга зарур маслаҳатлар беришмоқда.

Яна ўқинг:  “КОРОЧЕ” ҳақида батафсил

Шунингдек, мутахассислар вилоятимизнинг барча туманларига чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган саломатлик ҳафталикларида фаол иштирок этмоқдалар.

Марказнинг урогинекология бўлимида жами 50 нафар ўсмир ёшидаги қизлар даволаниб, соғломлаштирилди. Яна шифокорларимиз вилоятимизнинг барча туманларига масъул этиб бириктирилган. Улар Андижон шаҳрининг маҳалла фуқаролари йиғинлари, мактаб, коллеж, лицей ва олий ўқув юртларида “Соғлом турмуш тарзи” мавзуларида мунтазам суҳбатлар олиб борадилар. 7 апрель — “Жаҳон саломатлик куни” Андижон шаҳри А.Навоий номли истироҳат боғида ўтказилган тадбирда фаол иштирок этиб, жами 1052 нафар болани тиббий кўрикдан ўтказиб маслаҳат бердилар.

Мутахассисларимиз жорий йилнинг апрель ойида “Сен ёлғиз эмассан” Болалар жамоатчилик ва Ҳукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаларининг “Болаларга табассум” лойиҳаси асосида вилоятимиздаги жами 22 нафар туғма танглай-лаб нуқсонлари бўлган болаларда операциялар ўтказиб, улар соғломлаштирилди.

Дунё — болалар кулгуси билан чароғон. Ҳамиша фарзандларимиз соғлом бўлиб, ота-оналарининг кўзларини қувонтириб юришсин.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: