Репродуктив саломатлик – барқарор ҳаёт кафолати

Баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказиш ота-онага катта масъулият юклайди. Соғлом турмуш тарзи кенг қамровли тушунча.

У инсондан унумли меҳнат қилиш, фаол дам олиш, бадантарбия ва спорт билан шуғулланиш, организмни чиниқтириш, шахсий гигиенага риоя қилиш, тўғри овқатланиш, зарарли одатлардан ўзни тийиш ва ҳар йили шифокор кўригидан ўтиб туришни талаб этади.

Инсон ўз атрофини ўраб олган ташқи муҳит билан ўзаро муносабатда бўлади. Атроф-муҳит эса инсоннинг жисмоний ва руҳий саломатлигига бевосита таъсир кўрсатади.

Яшаш шароитидаги ижтимоий муаммолар ҳам инсон соғлиғига салбий таъсир қилиши мумкин. Оиланинг мустаҳкамлиги кўпгина омилларга, жумладан, улардан асосийси – она ва боланинг саломатлигига боғлиқдир. Она соғлом бўлсагина ундан соғлом фарзанд дунёга келади.

Соғлом авлодни тарбиялаб вояга етказиш шифокорлар учун ҳам масъулиятли вазифадир. Бу масалани тўғри ҳал этиш ёшларимиз олдига қатор талаблар қўяди. Жумладан, оила қуришга тайёрланаётган йигит-қизлар соғлом, шахсий гигиена бўйича етарли билимга эга бўлиши зарур. Аёллар саломатлигини фақатгина ҳомиладорлик даврида сақлаш эмас, балки қизларни болалик давридан бошлаб соғ-саломат ривожланишини таъминлаш лозим. Бола туғилган кундан бошлаб унинг соғлом ўсиши ҳақида қайғуришимиз, она сутининг аҳамиятини кенг тарғиб қилишимиз зарур.

Мамлакатимизда ёшларнинг турмуш қуриши учун “Оила кодекси”га йигитлар учун 18, қизлар учун 17 ёш белгиланган. Далилларга асосланган тиббиёт хулосалари бўйича оила қуриш учун энг қулай давр қизлар учун 20-24 ёш, йигитлар учун 24-26 ёш ва уларнинг ёшлари орасидаги фарқ 3-6 ёшни ташкил этиши мақсадга мувофиқ. Қизларнинг барвақт турмушга чиқиши ва ҳомиладор бўлиши туғруқ жараёнида она ва боланинг соғлиғига катта хавф солиши мумкин.

Тиббий кузатувлар бўлажак она ва ҳомиланинг ҳомиладорлик ва ундан кейинги даврда соғ-саломат бўлишларида оила аъзоларининг масъулиятни ҳис қилишларида кўмак беради.

Дарҳақиқат, соғлом онадан – соғлом бола дунёга келади. Соғлом авлод эса келажагимиз пойдеворидир.

 

Умида АЛИEВА,

Чилонзор тиббиёт коллежи ўқитувчиси

Яна ўқинг:  Велопатронаж хизмати: масофалар қисқаради, унумдорлик ортади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: