ҚАДРИЯТГА АЙЛАНГАН ФАОЛИЯТ

Ўзбек оилаларидаги эътиборга лойиқ яхши удумлардан бири – фарзандларни ёшлигиданоқ маълум бир касб-ҳунарга, умуман, меҳнатга ўргатиб борилишидир. Бугунги кунда ҳам кўплаб ота-оналар фарзандларининг энг аввало бирор ҳунар эгаси бўлишини истайди. Заргарлик, мисгарлик, кулолчилик, наққошлик, зардўзлик, косиблик каби аждодлармиздан қолган ҳунарлар эл ичида эъзозланиб келинган.

Тадбиркорлик азал-азалдан халқимизга хос фазилат бўлиб, бу жиҳат оила муҳитида тарбия воситасида шакллантирилган. Оилавий тадбиркорлик оила аъзолари томонидан биргаликда бошқариш ва тасарруф этиш ҳуқуқи бўйича фаолият юритувчи соҳа саналади.

Истиқлол йилларида барча соҳалар қатори миллий ҳунармандчилигимиз ривожланди, ёғоч ўймакорлиги, наққошлик, дўппидўзлик, каштадўзлик, заргарлик, кулолчилик каби қатор касб усталари ўз меҳнат намуналари билан жаҳон саҳнасига чиқдилар. Бир сўз билан айтганда, республикамизда кичик бизнес, касаначиликнинг шаклланиши учун барча имконият ва имтиёзлар яратиб берилди.

Таъкидлаш ўринлики, тадбиркорликка дастлабки қадам, айнан оиладан бошланади. Демак, бу ҳар бир хонадон, қолаверса, маҳалла аҳолисининг ижтимоий манфаатларига тадбиркорлик фаолияти тўла мос келади. Эътиборлиси, оила аъзолари билан биргаликда тадбиркорлик билан машғул аҳоли вакиллари қисқа вақт ичида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг муҳим ҳаракатлантирувчи кучи, қишлоғу шаҳарларимиздаги ишбилармонларнинг асосий бўғинига айланди. Оилавий бизнес энг қулай фаолият турларидан бири сифатида бевосита оила ва унинг аъзолари билан чамбарчас боғланган бўлиб, бозор талабларига тез мослаша олади. Шундан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, оилавий бизнеснинг тез ва кўламли ривожланиши йўлида зарурий шарт-шароитларни тақдим этиш ҳар доимгидан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. Оилавий бизнес ёки тадбиркорликни йўлга қўювчилар – муайян оила аъзолари бўлмиш эр-хотин ва уларнинг фарзандлари ёки бир хонадонда бирга яшайдиган яқин қариндошлардир.

Бугунги кунда оилавий тадбиркорликка бандликни таъминлаш, аҳоли фаровонлигини юксалтиришнинг энг муҳим омилларидан бири сифатида қаралмоқда. Уни иқтисодиётнинг таянчи ва ҳаракатлантирувчи кучи деб эътироф этишларининг боиси ҳам, аслида мана шунда. Оилавий бизнеснинг ўзига хослиги шундаки, у кўп асрлик оилавий анъаналар, қадриятлар билан уйғун ривожланади. Яна шуни таъкидлаш керакки, оиланинг мустаҳкам бўлишида, моддий ва маънавий эҳтиёжлар, оила муҳитининг барқарорлигига бевосита боғлиқдир.

Жойларда оилавий сулолалар томонидан бизнес субъектларини ташкил этиш ва ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бир қатрода маиший хизмат кўрсатишда ҳам оилавий тадбиркорлик субъектларини йўлга қўйиш айни муддаодир.

Яна ўқинг:  Обод юртда болалар шодон улғаяди

Оилавий бизнесни ҳаётга кенг тадбиқ этилиши бир қатор вазифаларни тез ва ижобий ҳал этишда қўл келади. Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш ва фаровонлигини юксалтиришдек муҳим вазифаларни оддий асосларда ҳал этиш имконини беради. Шу билан бирга, оилавий бизнес ҳар бир фарзанднинг меҳнат ҳақидаги дастлабки тасаввурлари, касбга бўлган қизиқиш ва интилиши, замонавий билимларни ўрганишга бўлган ҳаракатини белгилашда тарбия ўчоғи бўлиб хизмат қилади.

Ўткирбек СОБИРОВ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: