Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида 400 га яқин шахматчи ғолиблик учун баҳслашмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, мамлакатимиз шахмат федерацияси ва Осиё шахмат федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган 8-18 ёшгача ўғил-қизлар ўртасида нуфузли мусобақада қитъамизнинг 20 яқин давлатидан 400 га яқин шахматчи ғолиблик учун баҳслашмоқда.

Кишидан юксак интеллектуал салоҳият талаб қиладиган мазкур спорт тури бўйича мактаб ўқувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионатлари, катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатлари, халқаро турнирларда ғолиб ва совриндор бўлаётган иқтидорли шахматчиларимиз сафи кенгайиб бормоқда. Айниқса, Нафиса Мўминова, Ҳулкар ва Гулруҳбегим Тоҳиржоновалар, Нодирбек Абдусатторов ва Баҳора Абдусатторова, Исломбек ва Жавоҳир Синдоровлар, Нодирбек Ёқуббоев ва Нилуфар Ёқуббоева сингари бир оиладан бир нечта иқтидорли шахматчиларнинг етишиб чиқаётгани қувонарлидир.

Сўнгги йилларда мамлакатимиз кўплаб йирик шахмат мусобақаларини юксак савияда ўтказиш бўйича катта тажриба тўплади. Жаҳон чемпионлари Рустам Қосимжонов ва Вишванатан Ананд (Ҳиндистон) ўртасидаги ўртоқлик учрашуви, Гран-при мусобақалари, катталар ўртасидаги Осиё чемпионати, Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 680 йиллигига бағишланган жаҳон шахмат юлдузлари ўртасидаги халқаро турнир, биринчи ўзбек гроссмейстери Георгий Аъзамов хотирасига бағишланган “Тошкент опен” анъанавий халқаро турнири каби мусобақалар шулар жумласидандир.

Осиё чемпионатида Ватанимиз шарафини Алихон Авазхонов, Хумоюн Бегмуродов, Исломбек Синдоров, Давлат Маҳмуджонов, Оқжўл Раҳматуллаев, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Яқуббоев, Абдималик Абдисалимов, Саидакбар Сайдалиев, Ортиқ Ниғматов, Афрўза Ҳамдамова, Одина Олимова, Зилола Актамова, Умида Омонова, Мафтуна Бобомуродова, Юлия Хегай, Дилбар Ҳамроева, Асал Салимова, Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Баҳора Абдусатторова, Нилуфар Ёқуббоева каби иқтидорли шахматчиларимиз ҳимоя қилмоқда.

 

Н.НОРБОБОЕВ

Яна ўқинг:  ЯХШИЛИК УЛАШИБ ЯШАШ ЗАВҚИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: