Ўзгаришлар, аввало, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилишга қаратилган

Тиббиёт ходими бўлиш инсондан кучли билим ва юксак маъсулиятни талаб этади. Шифокор, энг аввало, ширин сўзи билан беморларни даволаши, улар қалбида келажакка бўлган умид учқунларини ёқа билиши лозим.

Кўп йиллардан буён Тошкент шаҳар шошилинч тиббий ёрдам клиник шифохонасида самарали фаолият юритиб келмоқдаман. Шифохонамизга даволаниш учун нафақат республика, балки қўшни давлатлардан ҳам беморлар келиб, ўз дардларига шифо топмоқда.

Муассасамизда беморларга, қолаверса, биз шифокорларнинг тўлақонли фаолият олиб боришимиз учун барча шароитлар яратилган. Тиббиёт соҳасидаги улкан ўзгаришлар, энг аввало, аҳоли саломатлигини ва соғлигини ҳимоя қилишга қаратилган. Яқин кунларда шифохонамизга замонавий тиббий лапроскоп асбоб-ускуналарини олиш кўзда тутилган. Бу орқали лазерли операцияларни ўзимизда бажариш, ўт йўлларидаги тошларни тозалаш ва бемор инсонлар қалбига хурсандчилик, хотиржамлик улашиш асосий мақсадларимиздан биридир.

Яна бир гап. Кейинги 2-3 йил давомида мамлакатимизда тиббиёт ходимларининг меҳнатини муносиб рағбатлантириш, уларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Соҳа ходимларига қатор имтиёзлар берилмоқда. Бу эса бизни ўз ишимизга янада масъулият билан ёндошишга ундайди.

Юртимизда кенг нишонланаётган она Ватанимиз Мустақиллигининг 27 йиллиги билан барча юртдошларимизни, ҳамкасбларимни чин юракдан муборакбод этаман. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз доимо саломат бўлсин!

 

Эрмуҳаммад СОТИБАЛДИЕВ,

Тошкент шаҳар шошилинч тиббий ёрдам клиник шифохонаси жарроҳлик бўлими мудири

Яна ўқинг:  Ўсмирлардаги ортиқча вазн

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: