Ўзбекистон – оналар ва болалар саломатлигига ғамхўрлик кўрсатаётган мамлакат

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини юксалтириш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш хусусида қабул қилинган қарорлар ва дастурлар ижросини таъминлаш бугуннинг энг долзарб вазифаларидан биридир. Ана шу эзгу ишларни амалга оширишда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси бир қатор хайрли ишларни амалга оширмоқда. 1993 йилда ташкил этилиб, айни вақт­да эл саломатлиги йўлида камарбаста бўлаётган жамғарманинг 20 йиллигини нишонлаш учун қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Дунёнинг қатор мамлакатларидан келаётган делегациялар бугун юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ишларга юксак баҳо беришмоқда.

Томас Якобс, “Фриденздорф Интернейшнл” халқаро ташкилоти раҳбари (Германия):

– Ҳар гал юртингизга келганимда бу ерда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларини кўриб лол қоламан. Айниқса, мамлакатингиз пойтахти қисқа давр оралиғида таниб бўлмас даражада ўзгача қиёфа касб этди. Қолаверса, бугун Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган туб ислоҳотлар, айниқса, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга доир қилинаётган амалий ишлар нафақат юртингизда, балки халқаро жамоатчилик томонидан ҳам эътироф этилмоқда, чуқур ўрганилмоқда. Юртингизда бўлиб ўтган Ўзбекистонда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишнинг миллий модели: “Соғ­лом она – соғлом бола” халқаро симпозиуми, тиббиётга доир кўргазмалар бунинг яққол тасдиғидир.

Айни пайтда дунёнинг жуда кўплаб мамлакатларига экологик муаммолар, турли касалликлар, оналар ва болалар ўлими жиддий хавф солмоқда. Бу эса нафақат ўша мамлакатларнинг, балки бутун инсоният олдида ечимини кутиб турган жиддий муаммолардир. Қувонарлиси, мамлакатингиз мус­тақилликка эришган дастлабки йилларданоқ бу борадаги муаммоларни бартараф этишга жиддий эътибор қаратди. Натижада, Ўзбекистон оналар ва болалар саломатлигига ғамхўрлик кўрсатаётган дунёдаги етакчи давлатлардан бирига айланди.

Пак Пёнг Рёль, “KOFIH” хал­қаро соғлиқни сақлаш ташкилоти Вице-президенти (Корея):

– Мен бир неча бор Ўзбекистонда бўлганман. Ҳар гал келганимда юртингизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан илҳомланаман, янги ғоялар оламан. Ҳукуматингиз томонидан тиббиёт соҳасига қаратилаётган эътибор ва бу борада амалга оширилаётган ишлар эса таҳсинга лойиқ.

Ўзбекистон ва Корея давлатлари ўртасида кўплаб соҳалар сингари соғлиқни сақлаш жабҳасида ҳам мус­таҳкам ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Яна ўқинг:  Kechikkanni vaqt jazolaydi

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишни истардим-ки, икки томонлама ҳамкорлик алоқалари натижасида ҳар икки давлат соғлиқни сақлаш соҳасида фикр ва тажриба алмашиш, шифокорлар малакасини ошириш тиббий хизмат сифатининг юксалишига ёрдам бермоқда. Барча саъй-ҳаракатларимиз оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган.

Мен бугун “KOFIH” компанияси номидан Ўзбекистон ҳукумати, “Соғ­лом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига самарали ва дўстона ҳамкорлик учун чуқур миннатдорлик изҳор қиламан.

Жамила ҲАЙДАРОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: