Ота-онанинг “кичик дарси”

ёхуд перентис қандай тил?

Гўдак онаси ёрдамида ўз тили ва унда сўзлашишни ўрганади. Инглиз тили бўйича бошланғич билимларга эга бўлган ота-оналар перентис услубини қўллаш орқали уй шароитида фарзандининг инглиз тилини ўрганишига кўмак беришлари мумкин.

Перентис – кичик ёшдаги боланинг тилига мослашган сўзлашиш услуби бўлиб, у билан кичкинтойларни чет тилини ўрганишига ёрдам берилади. Оналар перентис тилидан табиий равишда фойдаланишади. Баъзи эркаклар учун агар суҳбат маълум бир мавзулар, масалан, сурат ёки ўйин асосида олиб борилмайдиган бўлса, буни амалга ошириш қийин туйилади. Оила катталари мулойим овоз ва оддийроқ тилдан фойдаланиб, фарзандларини тил ўрганишга ундайди.

Ота-оналар инглиз тилидаги талаффузларидан хавотир олмасалар ҳам бўлади. Чунки, ёш болалар ўз талаффузларини ўзгартира олишдек ажойиб қобилиятга эгалар. Энг асосийси, улар “мен инглиз тилида сўзлаша оламан” ва “мен инглиз тилини ёқтираман” деган фикрга боришлари лозим.

Жараённи изоҳлаб бориш (баланд овозда): “Let’s put it here.” (“Кел, буни бу ерга қўямиз.”), “There.” (“У ерга.”). “Look, I’ve put it on the table.” (“Қара, мен уни столнинг устига қўйдим.”). “Which one do you like?” (“Сенга қайси бири ёқади?”). “Oh, I like this one.” (“Вой, менга буниси ёқди.”). “The red one”. (“Қизил рангдагиси”).

Бундай услубдан катталар сўзлашувига нисбатан кўпроқ фойдаланиш болага ўрганаётганларини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Ушбу ҳолат ота-она учун зерикарли туюлиши мумкин, лекин бола учун асло ундай эмас.

Инглиз тили сабоқларида бир хил жумлаларни тез-тез қўллаш орқали болаларнинг тилни тушуниши ортиб боради. Аста-секин асосий жумлалар кенгайтириб борилади: “Let’s “play Simon” says.” (“Кел, “Саймон дейдики” ўйинини ўйнаймиз.”). “Stand there.” (“Ўша ерда тур.”). “That’s right.” (“Худди шундай”).

Боланинг тилни тушунишига ёрдамлашиш учун юз ифодалари ва имо-ишоралардан кенг фойдаланинг. Ийманиб турган болани гапиришга ундаш ва рағбатлантириш учун якка мулоқотда нигоҳ контакти услуби яхши самара беради. Бунда улар жавоб беришдан олдин эшитганларини мулоҳаза қилишлари лозимлиги, сукут сақлашни атайлаб узайтириш, уни ўйинга бўлган қизиқишини сақлаб қолиш имконини беради. Баъзи ота-оналар жараённи томошага айлантириш ва перентис тилидан фойдаланишдан хижолат бўлишлари мумкин. Аммо, бола учун бундай усул инглиз тилини ўрганишини енгиллаштиради. Улар гапиришни бошлаганларида ота-оналар табиий равишда перентисдан фойдаланишга эҳтиёж камайганлигини ҳис қиладилар.

Яна ўқинг:  Олтиндан тарозу, олмосдан тош оз...

Инглиз тили сабоқлари бир неча дақиқадан узоғи билан ўн дақиқагача бўлган вақтни ўз ичига олиши, шароитдан келиб чиққан ҳолда бир кунда бир ёки икки марта ўтказилиши мумкин. Инглиз тилидаги сўзлар қанчалик тез-тез қўлланиладиган бўлса, у шунчалик тез ўзлаштирилади.

Шуни унутмаслик керакки, тил сабоқлари давомида ота-оналар ҳеч нарсага чалғимасдан бутун эътиборларини ўз фарзандларига қаратишлари лозим.

Кичик ёшдаги болалар мантиқий фикрлайди. Улар мулоқот бевосита иштирок этаётган фаолият билан боғлиқ бўлганида тилни яхши ўрганадилар. Агар фаолият болага дастлаб ўз она тилида таништирилган ва уни яхши тушуниб олган бўлса, улар ўзларини анча дадил ҳис қилади ва фаолият билан боғлиқ бўлган инглизча сўзларни тушуниш ва ўрганиб олишга тайёр бўлади.

Машғулотлар фақат инглиз тилида олиб борилса, у қисқароқ бўлиши лозим. Чунки, болаларнинг бошқа тилга ўз эътиборини йўналтира олиш давомийлиги ўз она тилига нисбатан қисқароқ бўлади.

Фақат инглиз тилидаги мулоқотга қулоқ солиш, уларни тез чарчатиши мумкин. Энг асосийси, фарзандингиз машғулотда ўзини яхши ҳис қилиши ва муваффаққиятга эришаётганлигини билиб туриши лозим.

 

Дурдона АКБАРОВА,

ЎзМУ талабаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: