ОРОЛ ВА ОРОЛБЎЙИ МУАММОЛАРИНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЙЎЛИДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” мавзусидаги халқаро конференöия иштирокчилари Урганч шаҳрига етиб келишди. 28 октябрь куни улар Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги хўжаликларда, тиббиёт муассасаларида бўлишди, Хива шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишдилар.

ЎзА махсус мухбирлари халқаро анжуман иштирокчиларининг айримлари билан суҳбатлашдилар.

Ханс-Ульрих ИМ, Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг ижрочи қўмитаси маслаҳатчиси ва халқаро лойиҳалар бўйича менежери:

– Оролнинг қуриган қисмидан миллионлаб тонна туз ва чанг кўтарилиб, жуда катта ҳудудда ҳаво ва тупроқ ифлосланишига сабаб бўлмоқда. Бу аҳоли, жумладан, ёш авлод саломатлигига, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига салбий таъсир кўрсатаётир. Бугунги кунда Оролбўйи аҳолиси генофондини асраш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистонда Оролбўйидаги экологик муаммо ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш борасида изчил ишлар амалга оширилаётгани эътиборга молик. Ташкилотимиз фаолиятида мамлакатингиз алоҳида ўрин тутади. Хусусан, Ўзбекистон билан ҳамкорликда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, соҳа мутахассислари малакасини ошириш, ўрмонзорлар барпо этишга оид қатор лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда. Мазкур глобал муаммо оқибатларини енгиллаштириш йўлида биргаликда ҳаракат қилишимиз, бу ишга жамоатчиликни янада кенгроқ жалб этишимиз ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашимиз лозим.

Анхель Фернандес РАМОС, “CYTSA” компанияси менежери (Испания):

– Ушбу конференöияга кўплаб мамлакатлардан, нуфузли халқаро ташкилотлар ва компаниялардан вакиллар ташриф буюргани уларнинг Орол муаммосини ҳал этишга ўз ҳиссасини қўшиш ниятида эканидан далолатдир.

Компаниямиз институöионал ривожланиш, бизнес-инноваöиялар ва муҳандисликда қўлланиладиган маҳсулотларни етказиб бериш ва хизмат кўрсатиш билан шуғулланади. Орол денгизи муаммосини, унинг глобал миқёсда атроф-муҳитга таъсирини ўрганиш ҳамда оқибатларини юмшатиш борасидаги лойиҳаларда фаол иштирок этиш ниятидамиз.

Ўзбекистонга келганимдан қалбим қувончга тўлди, руҳим кўтарилди. Хивадаги бетакрор тарихий обидалар, миллий либос ва ҳунармандлик буюмлари ҳар қандай кишини ҳайратга солади. Ичанқалъани кўриб, маҳобатли миноралар орасида ўзимни гўё мўъжизалар оламида юргандай ҳис этдим.

Ким Хак СУ, Корея Республикаси халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) катта маслаҳатчиси:

– Бугунги кунда Орол муаммоси нафақат Марказий Осиё минтақасининг, балки бутун дунёнинг муаммосига айланган.

Беруний туманидаги ёшлар боғига дарахт кўчатларини ўтқазишда иштирок этганимиздан, бу ердаги экологик ҳолатни яхшилашга оз бўлса-да, ҳисса қўшганимиздан хурсандмиз. Оролбўйида қурғоқчиликка ва шўрга чидамли буталар экиш, дов-дарахтлар ва ўсимликларни кўпайтириш бўйича бу каби лойиҳалар амалга оширилаётгани диққатга сазовор. KOICA Ўзбекистон билан бу борадаги ҳамкорликни ривожлантириш, қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ниятида.

Яна ўқинг:  Миннатдорлик мактуби

Эрнест РОБЕЛЛО, Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг дастури раҳбари:

– Манзарали дарахтлар боғида кўчат экиш халқаро анжуманга келган делегаöиялар аъзолари учун ушбу минтақада экологик аҳволни яхшилашга ҳисса қўшиш учун ажойиб имконият бўлди. Ҳамкорлик айнан шу тарзда мустаҳкамланади ва мазкур халқаро конференöия ҳам шу мақсадга қаратилган.

Экологик офат ҳудудида янги боғ-роғлар, иҳота дарахтзорлари ҳудудини ташкил этиш, соғлиқни сақлаш тизими объектларини реконструкöия қилиш ва технологик янгилаш бу ерда яшаётган аҳолининг турмуш даражасини оширишга хизмат қилади. Конференöия натижасида минтақада лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этувчилар сони янада кўпайишига ишонаман.

Андреас БРУНДЕР, Халқаро мустақил тиббий-инсонпарварлик ташкилотининг Марказий Осиёдаги минтақавий миссияси раҳбари:

– Ташкилотимиз Ўзбекистон билан 1999 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келади. Ўзбекистон раҳбарияти мамлакатингизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш ва тиббиёт объектларини энг замонавий ускуналар билан жиҳозлашга катта эътибор бераётгани алоҳида эътирофга молик.

Минтақада энг йирик сув ҳавзаларидан бирининг таназзулга учраши иқлим ўзгариши ва экологик мувозанатнинг ёмонлашувига олиб келмоқда. Бу муаммога биргаликда ечим топиш зарур. Мазкур конференöия экология масалаларини ҳал этиш учун янги ёндашувлар ишлаб чиқиш, долзарб лойиҳа ва ташаббусларни муҳокама этиш имконини беради.

Вильгельм МАЙЕР, Швейöария Ташқи ишлар вазирлигининг сув соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича махсус вакили:

– Ўзбекистонда сув таъминоти, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш соҳасида изчил ислоҳотлар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Мамлакатингизда ушбу мақсадлар учун катта миқдорда инвестиöия сарфланаётгани, кўплаб сув ўтказиш тармоқлари, каналлар ва бошқа объектлар қуриш бўйича лойиҳалар амалга оширилаётгани диққатга сазовор.

Шуни қайд этиш керакки, Ўзбекистон экология масалаларини ҳал этишга комплекс равишда ёндашмоқда. Масалан, биз Қорақалпоғистон Республикасида янги боғ барпо этишда бевосита иштирок этдик. Келажакда бу боғ мазкур минтақада экологик аҳволни яхшилашга хизмат қилишига умид қиламиз.

Харви БОИСГУИЛЛАУМЕ, Франöия Экология, барқарор ривожланиш ва энергетика вазирлиги департаменти директори:

– Ўзбекистонда Орол бўйидаги вазиятни яхшилаш бўйича қилинаётган ишлар эътиборга молик. Ҳудудни иқтисодий ривожлантириш, аҳоли саломатлигини яхшилаш ва уни ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтирилган қатор йирик, аниқ мақсадли дастур ва лойиҳалар амалга оширилаётир. Хоразм вилояти шифохоналарида аҳолига юқори малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун яратилган шарт-шароит бизни ниҳоятда қувонтирди. Лекин бу борада ҳали яна кўп ишлар қилиш, халқаро ҳамкорликни кучайтириш зарур.

Яна ўқинг:  Бардавом қадриятлар

“Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” мавзусидаги халқаро конференöия бутун дунё учун муҳим аҳамият касб этади. Форумда минтақадаги муаммолар атрофлича муҳокама қилиниб, Оролбўйидаги ижтимоий, иқтисодий ва экологик вазиятни яхшилашга доир конструктив режалар ишлаб чиқилишига ишонамиз.

Рафаэль ЖОЗАН, Франöия тараққиёт агентлиги ижрочи директори маслаҳатчиси:

– Бой тарихий ва маданий меросга эга Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий тараққиётда катта ютуқларга эришмоқда. Айниқса, қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантириш, янги саноат объектларини ташкил этиш борасидаги муваффақиятлар эътиборга молик.

Ташкилотимиз Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиöиялар ва савдо вазирлиги билан ўзаро англашув меморандумини имзолади. Энергетика тармоғи ва чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқдамиз. Айни пайтда Орол денгизи ҳавзасида ҳам ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилмоқда.

ЎзА махсус мухбирлари Нодира МАНЗУРОВА, Меҳрибон МАМЕТОВА ёзиб олди.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: