Ўқувчининг одоби унинг юриш-туриши, кийиниш маданиятида намоён бўлади

Инсоннинг ташқи кўриниши, унинг маънавий дунёси, эстетикаси, ахлоқий сифатлари ва салоҳиятини очиб беради. Кийиниш маданиятига бўлган муносабат ўша одамнинг гўзаллик ва одоб борасидаги қарашларини ўзида ифода этади.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ушбу Низомга кўра, умумтаълим мактабларида ўғил бола ўқувчиларнинг таълим муассасасига танасининг очиқ қисмига татуировка туширилган ёки пирсинг қилинган, соқол қўйган, сочи 2-3 сантиметрдан узун бўлган ва ёрқин рангларга бўялган ҳолда келишлари таъқиқланади.

Қиз бола ўқувчиларнинг таълим муассасасига танасининг очиқ қисмига татуировка туширилган ёки пирсинг қилинган, сочини ёрқин рангларга бўяган, юзини кўзга ташланадиган даражада макияж қилган, қулоғига биттадан ортиқ сирға, бармоқларига узук таққан, қўл тирноқларини бўяган ва узун қилиб ўстирган ҳолда келишларига йўл қўйилмайди.

Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, ўқувчилар мактаб формасининг нимчаси ёки костюмини, кўйлакнинг енги узун ёки калта шаклини ихтиёрий равишда кийишлари мумкин. Шунингдек, қишки ўқиш даврида ўқувчи қизларга ягона мактаб формасига мос шим кийишга рухсат берилади.

 

– Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг замонавий ягона мактаб формаси жорий этилмоқда. Бу тартиб 2018-2019 ўқув йилида ихтиёрий, 2019-2020 ўқув йилидан эса мажбурий бўлади, – дейди Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Акбар Тоғаев. – Намуна форманинг тасдиқланишида унинг бола саломатлигига салбий таъсир этмаслиги ҳам эътибордан чет қолмаган. Қолаверса, миллий менталитет, иқлим шароитлари ҳисобга олинган. Тасдиқланган мактаб формаси 3 йил давомида синовда бўлади. Бу вақт давомида берилган таклиф, мулоҳазалар ёрдамида янада такомиллаштирилади. Мактаб формасини сотиб олишда ота-оналар учун қулайлик яратиш мақсадида қисқа муддатли (олти ойдан кам бўлмайдиган) истеъмол кредитлари ажратилиши белгиланган.

 

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси мактаб формасини ишлаб чиқарувчи ташкилотларни белгилашда уларнинг технологик жиҳатдан ишлаб чиқариш имкониятлари ва ҳудудий жойлашувини (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудида) инобатга олган ҳолда мактаб формасини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар рўйхатини ҳудудлар бўйича шакллантириши белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан биргаликда мактаб формаси савдосини ташкил қилиш мақсадида республиканинг ҳар бир туман (шаҳар) марказида аҳолига қулай жойларда мактаб формасини ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг савдо шохобчаларини ташкил этади.

Яна ўқинг:  Миннатдорлик мактуби

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Ўзстандарт” агентлиги, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мактаб формасининг белгиланган стандартларга, санитария қоидалари нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ сифатли тўқимачилик маҳсулотларидан тайёрланиши устидан назорат ўрнатади.

 

Хуршида ҲУСЕНОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: