Ўлкани ўрганиш музейи – улкан таассуротлар мажмуи

Музейлар – маданий-тарихий ва табиий-илмий қадриятларни мушоҳада қилишга мўлжалланган ижтимоий ахборот институтини ўзида намоён этади.

Улар керакли ашёларини ахборот воситаси сифатида муҳофаза қилиш, тўплаш ва тарқатиш, жамиятнинг маънавий эҳтиёжларини қондириш учун хизмат қилувчи ихтисослаштирилган маданий-маърифий муассасалар ҳисобланади.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда музейлар фаолиятини такомиллаштириш борасида қилинган эзгу саъй-ҳаракатлар халқимиз, айниқса, униб-ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик, она Ватанга меҳр-муҳаббат руҳида камол топтиришга хизмат қилмоқда.

Наманган вилояти ўлкани ўрганиш музейи 1920 йилда ташкил этилган. Марказ жамоаси соҳа ривожи йўлида қабул қилинаётган қарор ва қонунлар асосида муассаса фаолиятини замон талаблари асосида ривожлантириш, уни республика музейлари орасида ўз ўрни, нуфузига эга бўлишини таъминлаш мақсадида қатор изланишлар олиб бормоқда.

Ҳозирги кунда бу ерда 66 мингдан зиёд экспонат сақланади.

Ушбу масканга вилоят аҳолисидан ташқари мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларидан меҳмонлар, қолаверса, чет эллик сайёҳлар мунтазам ташриф буюришади.

Билсангиз, Наманган вилоятининг Жомашўй-Шаҳанд автомагистрал йўлида, Сирдарёнинг ўнг соҳили бўйлаб Шарқдан-ғарбга ястанган, асрлар оша сукут сақлаб, ўз тадқиқотчиларини кутиб ётган қадимий шаҳар харобалари мавжуд. Бу археологик ёдгорлик халқ тилида эски “Ахси” ёки “Ахси” номи билан аталиб келинади. Эрамизнинг XIII асригача ёзма тарихий манбаларда Ахсикат ва Ахсикент деб тилга олинган бу кўҳна шаҳар бугунги Ахсикент шаҳар харобаларидир. Бу ердан топилган сопол буюмлар, бандли сопол хум, мойчироқлар, сопол хумча, бандли сопол хумча, сопол пиёла парчаси, сопол кўзалар музей экспозицион залидан жой олган. Шунингдек, музей залларини айланаркансиз, “Мунчоқтепа” ёдгорлиги ва бошқа тарихий манзиллардан топилган турли тақинчоқлар, тангалар, сопол буюмдан ишланган кўза, лаган каби экспонатларни учратасиз.

– Музейимизда ўлкамиз табиати, тарихий ёдгорликлар, меъморчилик, амалий санъат, тиббиёт, маданий ҳаётни акс эттирувчи экспонатлар жамланган, – дейди муассаса директори Иброҳимжон Юсупов. – Кириб келган янги йилда музей фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида бир қанча ишлар режалаштирилмоқда. Хусусан, сенсорли киоск билан барча кўргазма залларини таъминлаш, аҳоли қўлида сақланаётган, тарихимизни ўзида акс эттирган нодир ва ноёб экспонатларни марказимизга олиб келиш асосий вазифаларимиздан саналади. Шу билан бир қаторда илмий тадқиқотлар натижасида яратилган рисолалар, китоблар ва монографияларни чоп эттириш, илмий ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ҳам мақсад қилганмиз.

Яна ўқинг:  Eng katta boylik

Бугунги кунда республикада юзга яқин музейлар фаолият юритмоқда. Улар орасида Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейи аждодлар меросини сақлайдиган, авлодлар қалбида фахр-ифтихор туйғуларини шакллантирувчи етакчи масканлар сирасига киради.

 

Чарос ХУШВАҚТОВА

“Sоg‘lom avlod”a мухбири

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: