ОКРУГ ВА УЧАСТКАЛАР ФАОЛИЯТИ

Жойларда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ишларини кимлар амалга оширади?

Бобур ХолиҚов,

Шаҳрисабз шаҳри

Жойларда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ишларини сайлов округлари ва участкалари амалга оширади.

Сайлов комиссиялари сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишни очиқ ва ошкора, адолатлилик, ҳалоллик, муқобиллик каби халқаро демократик тамойилларга риоя қилган ҳолда амалга оширадилар. Сайлов округлари ва участкалари ўз фаолиятига оид муҳим янгиликлардан фуқароларни мунтазам хабардор қилиб турадилар. Бунинг учун ҳар бир округ ҳузурида матбуот маркази ташкил этилган. Сайловда иштирок этаётган сиёсий партиялар ва уларнинг таркиби, номзодларга овоз бериш қонун-қоидалари юзасидан кенг тушунтириш ишларини олиб борадилар. Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар, шунингдек, сайлов участкалари фаолиятига оид янгиликлар, овоз бериш натижалари сир тутилмайди.

Ушбу жараёнда Ўзбекистон Республикаси вакиллик органларига ўз номзодини кўрсатган сиёсий партиялардан биттадан кузатувчи, оммавий ахборот воситалари вакиллари, бошқа давлатлардан, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлардан кузатувчилар иштирок этишлари мумкин. Фақат уларнинг ваколатлари тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши лозим.

Масаланинг яна бир томони бор. Манфаатдор ташкилотлар ўз кузатувчилари тўғрисида округ сайлов комиссияларини сайловдан камида ўн беш кун олдин хабардор қилишлари керак. Округ сайлов комиссияси манфаатдор ташкилотнинг ёзма мурожаати асосида белгиланган намунадаги мандатни беш кун муддат ичида кузатувчига тақдим этади.

Шерзод Тошпўлатов,

Қашқадарё вилояти Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи

Яна ўқинг:  ҲАМЖИҲАТЛИК САМАРАСИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: