Оилавий қувонч олиб келган йил

Мамлакатимизда ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг барчаси, аввало, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга хизмат қилмоқда. Хусусан, тиббиёт соҳасида олиб борилаётган кўплаб самарали ва ижобий ишлар бунинг яққол намунасидир.

Жорий йил мен фаолият юритаётган Навбаҳор туман ДСЭНМда ҳам кўплаб ўзгаришлар амалга оширилди. Марказимизга шу йил тиббий-санитария таҳлилларини текширувчи ускуна тақдим этилди. Бундан ташқари музлаткичлар, тиббий термостатлар янгиланди. Бу эса озиқ-овқат маҳсулотлари хафвсизлигини сифатли текширишга хизмат қилиш билан бирга, марказимиз ходимларининг самарали меҳнат олиб боришларига замин яратади. Шунингдек, ўтиб бораётган йил оилам учун ҳам қувончга бой бўлди. Аввало, фарзандим касбимни давом эттириб, Бухоро тиббиёт институтига грант асосида ўқишга қабул қилинди. Қолаверса, қилган камтарона меҳнатларим юксак баҳоланиб, “Ўзбекистон соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони соҳиби бўлдим. Бу мен билан елкама-елка хизмат қилаётган фидойи ҳамкасбларимга билдирилган юксак ишонч намунаси, деб биламан.

Кириб келаётган Янги йил ҳар биримизнинг хонадонимизга қувонч, омад ва бахт олиб келсин! Тинчлигимиз абадий бўлсин!

Назира ДАВРОНОВА,

“Ўзбекистон соғлиқни сақлаш аълочиси”

кўкрак нишони соҳибаси

Яна ўқинг:  ОИВ мия фаолиятига салбий таъсир этади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: