Нотариуслар нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этишга ҳақлими?

Нотариуслар нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этишга ҳақлими?

Элдор ҲИКМАТОВ,

Тошкент вилояти, Зангиота тумани

“Нотариат тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддасига кўра нотариус қонун ҳужжатларига мос келмайдиган нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш ҳуқуқига эга. Мазкур қонуннинг 38-моддасида белгиланишича нотариус бундай ҳаракатни амалга ошириш қонунга зид бўлиши, бошқа нотариус томонидан амалга оширилиши кераклиги, муомалага лаёқатсиз фуқаро ёхуд зарур ваколатлари бўлмаган вакил нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилиши, юридик шахс номидан амалга ошириладиган битим унинг уставида ёки низомида кўрсатилган мақсадларга зид бўлиши, битим қонун талабларига мувофиқ бўлмаслиги ҳамда нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига жавоб бермаган ҳолларда нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиши мумкин.

Нотариал ҳаракатни амалга ошириш рад этилган тақдирда бу ҳақда нотариус мурожаат қилинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмасдан қарор чиқариши керак. Бундан ташқари, тақдим этилган ҳужжатларнинг қалбакилаштирилгани яққол кўриниб турган бўлса, ёки бунга шубҳа туғдирувчи етарли асосларнинг мавжудлиги, шунингдек, мурожаат этувчи шахс томонидан уни идентификациялаш учун зарур бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаслик ҳолатлари ҳам нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ эмас деб ҳисобланади.

 

Саволларингизга пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги 7-сон давлат нотариал идораси нотариуси Ирода МУСАЕВА жавоб берди.

Яна ўқинг:  Қадриятлар бешигисан, азиз маҳаллам!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: