Муқаддас қўрғон

Оила – Ватан ичра кичик Ватан деб бежизга айтилмаган. Зеро, фарзандларимизнинг оилада олган тарбияси эртага уларнинг комил инсон бўлиб вояга етишини таъминлайди.

Аммо сўнгги пайтларда оила қуришга жиддий ёндашмаслик, тиббий саводхонликнинг етишмаслиги ва ўткинчи орзу-ҳавас таъсирида қариндошга қуда бўлиш ёки эрта турмуш қуриш ҳолатлари ҳам учраб турибдики, бу киши дилини ғаш қилади. Ана шундай кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида республикамизда кўплаб самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу масалалар юзасидан бизнинг Шайхонтоҳур туман ФҲДЁ бўлимимизда олиб борилаётган ишлар ҳам анчайин салмоқли.

Жумладан, қариндошлар ўртасида никоҳни чеклаш, балоғат ёшига етмаган йигит-қизларнинг оила қуришларини тартибга солиш борасида аҳолига керакли тавсиялар берилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди. Бўлажак келин-куёвларни тўлиқ тиббий текширувдан ўтказиш орқали турли хил ирсий касалликларнинг олдини олишга ҳам эришилмоқда. Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш борасида соғлиқни сақлаш муассасалари ва ўзини ўзи бошқариш органлари билан олиб борилаётган ҳамкорликдаги ишлар қўл келмоқда.

Ўтган ойда «Шофайз» МФЙ билан ҳамкорликда «Оилада тиббий маданиятни шакллантириш омиллари», «Соғлом оила – соғ­лом фарзанд», «Оила – тарбия ўчоғи», «Бўлажак ва ёш келин-куёвларнинг маънавий қарашлари» мавзуларида мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида давра суҳбатлари ўтказилди.

Муқаддас қўрғон аталмиш оиланинг мустаҳкамлиги ва абадийлигини таъминлаш кўп жиҳатдан ўзимизга боғлиқ. Шундай экан барчамиз бирлашиб, шу йўлда ҳаракат қилсак, оилаларимиз мустаҳкам, турмушимиз янада обод бўлиб бораверади.

Озода АБДУАЗИЗОВА,

Шайхонтоҳур туман ФҲДЁ бўлими мудираси

Яна ўқинг:  Шогирдликнинг ноёб гавҳари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: